• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Индометацин


15, 20, 25 ёки 40 г дан тубаларда ёки шиша банкаларда

Рецептсиз

Суртма



Қўшимча маълумотлар


100 г суртмада таъсир этувчи модда: Индометацин – 10 г. ёрдамчи моддалар: димексид, карбамид, полиэтиленоксид 400, полиэтиленоксид 1500, 1,2-пропиленгликоль, левоментол ёки рацемик ментол, нипагин, нипазол, тозаланган сув.

Пайлар, боғламлар, мушаклар ва бўғимларнинг чўзилиши, чиқиб кетишлар, юкламалар ва лат ейишлар натижасида травматик яллиғланиши. - Юмшоқ тўқималарнинг яллиғланишини локал шакллари: тендовагинит, тендинит, «елка-қўл» синдроми, бурсит. - Миалгиялар, радикулит (ишиас, люмбаго). - Таянч-ҳаракат тизимининг яллиғланиш ва дегенератив касалликлари: деформацияланувчи остеоартроз, ревматик артрит, псориатик артрит, ревматоид артрит, қўл-елка периартрити, анкилозловчи спондилоартрит, илдиз синдромили остеохондроз (чаноқ - сон ва умуртқаларнинг бўғимларини дегенератив касалликларидан ташқари).

Сиртга. Суртма касал бўғимларга ёки тананинг соҳаларига суткада 2-3 марта суртилади, терига ишқаланади; окклюзион боғловлар қўлланади. Катталар учун: тубадан сиқиб чиқариладиган суртманинг учун умумий миқдори 15 см, болалар учун: 7,5 см дан ошмаслиги керак.

Аллергик реакциялар: терининг қичишиши ва гиперемияси, аппликация қилинган жойда тошма, терини қуруқлиги, ачишиши, узоқ муддат қўлланганида – тизимли кўринишлар. Якка холларда – псориазнинг зўрайиши.

Ўта юқори сезувчанлик, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (зўрайиши босқичида), гипокоагуляция, ҳомиладорлик (III уч ойлик), тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши, 1 ёшгача бўлган болалар.

Суртмани фақат терининг шикастланмаган соҳаларига суртиш, кўзга ёки шиллиқ қаватига тушишдан сақланиш керак.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил