• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Дикловит


1% гель тубаларда 20 г ёки 30 г дан, ҳар бир туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида

Рецептсиз

Гель



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда: Диклофенак натрий – 5 г; ёрдамчи моддалар (40% сут кислотаси, изопропил спирти, 95% этил спирти, техник пиросульфат натрий, карбопол (карбомер), 2,2I,2II-натрилотриэтанол, тозаланган сув) – 100 г гача.

Таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликлари (ревматоид артрит, анкилозловчи спондилит, псориатик, ювениль, ўткир ва сурункали подагрик артрит); юмшоқ тўқималарнинг ревматик шикастланишлари; посттравматик оғриқ синдроми (травматик лат ейишлар, боғламларнинг, мушаклар ва пайларнинг чўзилиши); оғир жисмоний юкламалар чақирган мушаклар ва бўғимларнинг оғриқлилиги; люмбаго, ишиас, невралгия.

Сиртга. 2-4 г миқдордаги гель (1-2 см гель тасмаси) суткада 2 марта яллиғланиш ўчоғи устидаги терига юпқа қават қилиб қўйилади ва бутунлай сўрилиб кетгунича енгил ишқаланади. Даволаш курсининг давомийлиги 14 кундан ошмаслиги керак; даволаш курсини шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин узайтириш мумкин.

Пайдо бўлувчи ножўя самаралари шахсий сезувчанликка, қўлланаётган дозанинг катталигига ва даволанишнинг давомийлигига боғлиқ. Тери томонидан аллергик реакциялар (қичишиш, тери тошмаси, ачишиш, гиперемия) бўлиши мумкин. Узоқ муддат қўлланганида ва/ёки катта юзаларга қўйилганида – резорбтив таъсири оқибатидаги тизимли ножўя самаралари (ёйилган тери тошмаси, бронхоспазм, ангионевротик шиш, фотосенсибилизация) кузатилиши мумкин. Қандай бўлмасин ножўя самаралари пайдо бўлганида гель қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

диклофенак, аспирин ёки бошқа НЯҚВ ларга юқори сезувчанликда - қон яратилишининг бузилишида - зўрайиш босқичидаги меъда ва/ёки ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллигида - ҳомиладорлик ва лактацияда - болалик ёшида (6 ёшгача) - тери қопламаларининг бутунлигини бузилишида. Индукцияланган ўткир жигар порфириясида, буйраклар ва жигар фаолиятининг бузилишида, юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак.

Қуруқ, болалар олаолмайдиган жойда, 25С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил