• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Быструмгель


30 г ва 50 г дан тубаларда

Рецептсиз

Гель



Қўшимча маълумотлар


Бир грамм гелда: Кетопрофен - 25 мг ёрдамчи моддалар: этил спирти, нипагин, карбомер, трометамол, лаванда мойи, неролиев мойи, тозаланган сув.

Препарат бўғимлар, пайлар, боғламлар ва мушакларнинг оғриқли яллиғланиш ёки травматик шикастланишлари (артрит, периартрит, тендинит, тендосиновит, бурсит, лат ейишлар, боғламларни жароҳати, чиқишлар, тизза қопқоғини шикастланиши, бўйин қийшайиши, люмбаго) да, флебитларда, перифлебитларда қўлланади.

Препарат терига, гелни тубадан тахминан 3-5 см ёки ундан кўпроқ (оғриётган соҳанинг майдонига қараб)сиқиб чиқариб суртилади, бир текис юпқа қават қилиб тақсимланади ва тананинг яллиғланган ва оғриқли соҳаларига тўлиқ сўрилгунча эҳтиёткорлик билан ишқалаб сингдирилади. Суткада 2 марта қўлланади. Даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида қуруқ окклюзион боғлов қўйиш мумкин

Айрим беморларда якка ҳолларда препаратни бекор қилишни талаб этувчи аллергик реакциялар, фотосенсибилизация ҳоллари бўлиши мумкин.

Препаратни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: кетопрофенга ёки препаратнинг бошқа компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, дерматозлар, экзема, инфекцияланган шилинишлар ва жароҳатлар, ҳомиладорлик ва лактация даври, болалар ёши.

Гелни шиллиқ қаватлар ва кўзга тушишига йўл қўйиш мумкин эмас. Гелни очиқ жароҳатларга ёки терининг шикастланган соҳаларига қўйиш тавсия этилмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда 15 С дан 25 С гача бўлган ҳароратда

2 йил