• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Ибупрофен


200 ва 400 мг дан

Рецептсиз

Капсула



Қўшимча маълумотлар


Ибупрофен

Ревматоид артрит, остеоартит, деформацияловчи остеоартроз, анкилозловчи спондилит, подагра, ҳуруждаги бўғим синдроми, псориатик артрит, мигрень, невралгия, миалгия, тендинит, бурсит, радикулит, юмшоқ тўқималар ва таянч - ҳаракат аппаратининг травматик яллиғланишларида қўлланади. ЛОР - аъзоларининг инфекцион - яллиғланиш касалликлари, аднексит, проктит, альгодисменорея, бош ва тиш оғриқларида эса ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

Ичга, овқатдан кейин. Дозалари ва даволаш курсининг муддати касалликнинг назологик шаклига, клиник белгиларнинг яққоллигига шахсий қараб белгиланади. Препаратнинг оғрик қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсирлари препарат қабул қилинганидан кейин 30-60 минут ўтгач намоён бўлади. Яллиғланишга қарши самараси даволашнинг биринчи ҳафтаси охирига келиб билинади. Остеоартроз, псориатик артрит ва анкилозловчи спондилитда бир суткада, 3-4 марта 400-600 мг дан буюрилади. Ревматоид артритда бир суткада 3 марта 800 мг дан буюрилади. Максимал суткалик доза - 2400 мг. Ювенил ревматоид артритда суткада, тана оғирлигига қараб, 30-40 мг/кг дан бир неча қабулга бўлиб қўлланади. Юмшоқ тўқималарнинг жароҳатларида, чўзилишларида суткалик бир неча қабул учун 1600-2400 мг дозада буюрилади. Альгодисменнореяда суткада 3 марта 400-800 мг дан буюрилади. Мигренда хуружнинг олдини олиш учун суткада 3 марта 400 мг дан, хуруж ""белгилари"" пайдо бўлганда бир марта 800 мг буюрилади. 12 ёшдан ошган болаларда бошланғич доза 150-300 мг дан суткада 3 марта, максимал доза – 1 г, сўнгра 100 мг дан суткада 3 марта.

Меъда - ичак йўллари: кўнгил айниши, анорексия, қайт қилиш, эпигастрияда диском-форт ҳис қилиш, диарея, метеоризм, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ пардасида эрозия, яра ҳосил бўлиши, баъзида қон кетиши. Марказий нерв тизими: бош айланиши, бош оғриғи, уйқунинг бузилиши, парестезия, титраш, конвульсиялар, тутқаноқ ва паркинсонизмнинг зўрайиши, миалгия, ҳолсизланиш, эмоционал ўзгарувчанлик, қулоқ шанғиллаши, кўришни бузилиши, онгнинг чалкашиши. Юрак-томир: димланган юрак етишмовчилиги, артериал қон босимининг пасайиши ёки кўтарилиши, аритмия, тахикардия, вена томирларининг кенгайиши. Сийдик-чиқариш йўллари томонидан: интерстициал нефрит, нефротик синдром, буйрак етишмовчилиги, гематурия, цистит, сийдик йўлларининг инфекцияси, азотемия, никтурия, протеинурия, полиурия, дизурия, тез-тез сийиш, олигурия, анурия. Қон ҳосил қилиши тизими томонидан: айрим ҳолларда лейкопения, камқонлик, тромбоцитопения, агранулоцитоз. Тери томонидан: тошмалар, эритема, эшакеми, пўст ташлаш, пуфак шаклидаги тошма, пўст ташловчи дерматит, турли кўринишдаги эритма. Ўта юқори сезувчанлик: астма, анафилаксия, нафаснинг ўткир бузилиши, шокка ўхшаш ҳолатни эслатувчи қон босимининг тез тушиши, ангионевротик шиш, нафаснинг қийинлашуви, ангиит.

Меъда-ичак йўлларининг эрозив - ярали шикастланиши ҳомиладорлик, қўрув нервининг касалликлари, нафас олиш йўлларининг сурункали обструктив касалликлари, бурун полиплари, пичан иситмасида, аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга ("аспиринли астма") ангионевротик шиш ва бронхоспастик реакция ҳақидаги анамнестик маълумотлар, бронхиал астма хуружлари, қон айланишининг бузилиши, буйрак ва жигар фаолиятининг яққол бузилиши, ёш болалар (12 ёшгача), рангли кўришнинг бузилиши препаратга нисбатан юқори сезувчанлик, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислигида қўллаш мумкин эмас

Туғма қон ивишининг бузилишида, буйраклар ва жигарнинг йўлдош касалликларида; сурункали юрак етишмовчилигида; артериал гипертензияда, бронхиал астмада; препарат буюрилган вақтида диспептик белгилар мавжудлигида; меъда-ичак йулларидан қон кетиши, ва меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали (шу жумладан, носпецифик ярали колит) касалликлари ҳақида анамнестик маълумотлар мавжудлигида ва кекса ёшдагиларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препарат билан даволаш жараёнида жигар ва буйраклар, фаолиятини, периферик қон манзарасини доимо назорат қилиб бориш лозим. Препаратани болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда

3 йил