• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Парацетамол


№10

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


1 таблетка қуйидаги моддаларни сақлайди: Парацетамол -0,5 г Картошка крахмали -0,02545 г Стеарин кислотаси -0,00435 г Крахмал патокаси -0,0175 г Желатин -0,00270 г

Шамоллаш ва инфекцион касалликлар (иситма синдроми); оғриқ синдроми (кучсиз ва ўртача яққолликка эга); артралгия, миалгия, невралгия, мигрень, тиш ва бош оғриғи, альгодисменорея, жароҳат ва куйишлардаги оғриқ.

Ичга кўп миқдордаги суюқлик билан, овқат қабул қилгандан сўнг 1-2 соат кейин (препаратни овқатдан кейин дарҳол қабул қилиш таъсирининг бошланишини кечикишига олиб келади). Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга (тана вазни 40 кг дан ортиқ): Бир марталик доза 500 мг., максимал бир марталик доза 1 г. Буюришлар сони - суткада 4 марта. Максимал суткалик доза 4 г; даволанишнинг максимал давомийлиги - 5-7 кун. Жигар ва буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган, Жильбер синдроми бўлган пациентларда доза камайтирилиши ёки қабул қилишлар орасидаги интервал узайтирилиши лозим. Болаларга: 6 ойликкача (7 кг гача) бўлган болалар учун максимал суткалик доза 350 мг, 1 ёшгача (10 кг гача) - 500 мг, 3 ёшгача (15 кг гача) - 750 мг, 6 ёшгача (22 кг гача) - 1000 мг, 9 ёшгача (30 кг гача) 1500 мг, 12 ёшгача (40 кг гача) - 2000 мг. Буюришлар сони суткада 4 марта; ҳар бир қабул қилиш орасидаги интервал 4 соат. Даволанишнинг максимал давомийлиги 3 кун. Кекса беморларда препаратнинг клиренси камаяди ва Т1/2 ошади, бу қабул қилишлар сонини камайтиришни тақазо қилади.

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши); кўнгил айниши, эпигастрал оғриқ, анемия, тромбоцитопения. Катта дозаларда узоқ вақт қўлланганида - гепатотоксик таъсири, гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения; нефротоксиклик (папилляр некроз).

Ўта юқори сезувчанлик, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, қон касалликлари; жигар етишмовчилиги. Жигар ва буйрак фаолияти бузилганида, Жильбер синдромида, ҳомиладорликда, лактация даврида, кекса ёшда, чақалоқларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

3 кундан ортиқ давом этаётан гипертермияда ва 5 кундан ортиқ оғриқ синдромида шифокорнинг маслаҳати талаб этилади. Қон плазмасидаги глюкоза ва сийдик кислотасининг миқдорини миқдорий аниқлашда лаборатория текширишларининг кўрсаткичларни ўзгартириши мумкин. Даволаш вақтида периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда

3 йил