• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Парацетамол 2,4% сироп


№10

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


100 мл препаратда фаол модда: 2,4 г парацетамол; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, ксантан смоласи, нипагин, пропиленгликол, сахароза, озуқа сорбити, глицерол, ароматизатор, бўёвчи, тозаланган сув сақлайди.

Болаларда 3 ойлигиданоқ (1 дан 3 ойгача бўлган болаларда кўрсатилган ҳамма ҳолларда фақат шифокор - педиатрнинг тавсияси билангина қўллаш мумкин): - иситма туширувчи восита сифатида ўткир респиратор касалликлар, грипп, болалар инфекциялари, вакцинациядан кейинги реакциялар ва бошқа тана ҳароратини кўтарилиши билан кечадиган ҳолатларда; - оғриқ қолдирувчи восита сифатида: кучсиз ва ўртача даражадаги оғриқ синдромида, шу жумладан, бош ва тиш оғриғи, миалгия, артральгия, невралгия, жароҳат ва куйишлардаги оғриқларда қўлланади.

Препаратни ичга, овқатланишдан олдин суюлтирилмаган ҳолда кўп миқдордаги суюқлик билан суткада 3-4 мартадан, 4-6 соат оралиғи билан қабул қилинади. 5 мл суспензияда (1 чой қошиқ) - 120 мг парацетамол сақланади. Болаларда дозалаш боланинг ёши ва тана вазнига боғлиқ. Препаратни бир марталик дозаси 10-15 мг/кг бола тана вазнигани ташкил қилади. Суткалик максимал доза 60 мг/кг бола тана вазнигадан кўп эмас. Ёшига қариб ""Парацетамол детский"" қуйидаги бир марталик дозаларда буюрилади: 1 дан 3 ойликкагача - фақат шифокор - педиатр тавсиясига кўра: 3 ойликдан 1 ёшгача - 2,5 - 5,0 мл ёки 60-120 мг парацетамол; 1 ёшдан 6 ёшгача - 5 - 10 мл (1-2 чой қошиқ) ёки 120 - 240 мг; 6 дан 14 ёшгача - 10-20 мл (2-4 чой қошиқ) ёки 240-480 мг. Иситма туширувчи восита сифатида даволаш давомийлиги - 3 кун, оғриқ қолдирувчи сифатида - 5 кундан кўп эмас. Препарат билан даволанишни шифокор маслаҳатидан сўнггина давом эттириш мумкин. Препарат қўллашдан аввал яхшилаб аралаштирилади.

Кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи. Аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакем, Квинке шиши), лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения. Узоқ вақт катта дозаларда қўлланганда - гепатотоксик ва нефротоксик (интерстициал нефрит ва папилляр некроз) таъсир; гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, паницитипения.

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик; -Жигар ва буйрак фаолиятининг яққол бузилишлари; -Қон тизими касалликлари; -Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназани туғма танқислиги; -Ҳаётнинг 1 ойликгача бўлган даврида қўлланмайди. Жигар ва буйрак фаолияти бузилишлари, Жильбер, Дубин - Жонсон ва - Ротор синдромларида, қандли диабетда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препаратни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Парацетамолни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бир вақтда, парацетамол дозасини ошириб юбориши мумкинлиги сабабли, қўллашдан сақланиш керак. Препарат 5-7 кундан кўп қўлланганда периферик қон ва жигар функционал фаолияти кўрсаткичларини назорат қилиш лозим. Препарат қандли сироп сақлайди, шу сабабли қандли диабети бўлган беморларни даволашда буни ҳисобга олиш керак. Парацетамол глюкоза ва сийдик кислотасини қон плазмасидаги миқдорини лаборатория таҳлили натижаларини ўзгартириши мумкин. 3 кундан кўп иситмалаш ва 5 кундан кўп оғриқ синдроми давом этганида, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатиш мумкин эмас.

3 йил