• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Триалгин


№10

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Парацетамол, пропифеназон, кофеин

Препарат турли генезли енгил ва ўртача жадалликдаги оғриє синдромларида буюрилади (бош ва тиш оғриғи, мигрен, невралгия, миалгия, ишиас, альгодисменорея, операциядан  ва жароҳатлардан кейинги ҳолатлар); препарат иситмани туширувчи восита сифатида шамоллаш ва бошқа инфекцион–яллиғланиш касалликларида қўлланади.

Препаратни етарли миқдордаги суюқлик билан, овқатдан сўнг қабул қилинади. Катталарга 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади. Ўткир оғриқда 2 таблеткани бирдан қабул қилиш мумкин. Максимал суткалик доза – 6 таблетка. Болалар учун бир марталик доза ёшга боғлиқ: 2-5 ёшга- 1/3 таблетка; 5-10 ёшга - 1 таблетка; 10 ёшдан катталарга - 1 таблетка. Қабул қилишлар сони суткада 1-3 марта. Даволаш курсининг давомийлиги 10 кундан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирларининг ривожланишини эҳтимоли препарат узоқ муддат қўлланганида ёки юқори дозаларда ишлатилганида кўпроқ. Юрак-томир тизими томонидан: юрак уриши. Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитопения, лейкопения, мойиллиги бўлган пациентларда-агрогранулоцитоз. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, эпигастрия соҳасида оғриқлар. МНС тизими томонидан: юқори қўзғалувчанлик (асосан болаларда), бош айланиши, уйқунинг бузилиши. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши. Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида жигар ва буйраклар фаолиятининг бузилишлари.

Жигар ва/ёки буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари; - қон яратилишининг бузилиши (лейкопения, анемия); - глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; - юқори қўзғалувчанлик, уйқунинг бузилиши, уйқусизлик; - юрак-томир тизимининг касалликлари (ЮИК стенокардия); - ҳомиладорлик ва лактация; - препарат компонентларига юқори сезувчанлик.

Препарат сурункали касалликларни даволаш учун мўлжалланмаган, уларни даволаш жараёнида плазма ва организмнинг суюқликларида фаол компонентларнинг терапевтик концентрациясини тутиб туриш зарур; заруратга қараб қисқа муддатли курслари кўринишида қўлланади. Препарат жигар ва/ёки буйраклар фаолиятининг бузилишларида, кекса ёшдаги пациентларга, глаукомали беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни қўллаш фонида кофеин сақловчи маҳсулотларни (чой, кофе) истъемол қилинганда кофеиннинг дозасини ошириб юбориш белгиларини ривожланиши мумкин. Препаратни барбитуратлар, тиришишга қарши воситалари, рифампицин, карбамазепин билан бирга қўллашдан сақланиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил