• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Эффралган сиропи


90 мг эритма қулай ўлчов қошиқчали шиша флаконда, картон ўрамда

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда: Парацетамол - 3,0 г; ёрдамчи моддалар: макрогол 6000, сахароза эритмаси, сахарин, сорбин кислотаси (Е 200), натрий метилпара-гидрооксибензоат (Е 219), натрий пропилпарагидрооксибензоат (Е 217), кармель-ванилли ароматизтор, сув-100 мл гача.

Оғриқ қолдиради, ҳароратни туширади Қўлланиши Болалар Эффералган сиропи ҳарорат кўтарилганда ва ҳар турли оғриқларда (шамоллаш касалликларида, бош оғриғи, тиш оғриғи, мушак оғриғи) қўлланилади. Эффералган сиропи тана массаси 4-32 кг бўлган (1ойлик-12 ёшгача) болаларга мўлжалланган.

Болалар Эффералган сиропининг максимал суткали дозаси тана массасига боғлиқ. Ўлчов қошиғида бола тана массаси 4, 8, 12 ёки 16 кг га мос келадиган бир маротабалик дозани кўрсатувчи (15 мг/кг) бўлиш (дозалаш) белгилари бор. Максимал суткали доза вазн массаси 1 килограммига 60 мг дан ошмаслиги керак. Қўллаш усули. Ўлчов қошиғини фарзандингиз вазн массасига мос келадиган белгигача тўлдиринг. Препарат болага суюлтирилмасдан ёки, сут ёки сув билан суюлтириб берилиши мумкин. Қабул тезлиги ва вақти. Болалар Эффералган сиропини қабул қилиш интервали 6 соат. Буйрак етишмовчилиги намоён бўлганда препарат қабул қилиш интервали 8 соатдан кам бўлмаслиги керак. Препарат қабул қилиш тартибига риоя қилиш ҳароратнинг кескин ошиб кетишидан сақлайди ва оғриқ синдроми интенсивлигини камайтиради.

Ота-оналар доимий равишда мумкин бўлган ножўя таъсирларни сезиш учун болалар ҳолатини кузатиб боришлари лозим. Бошқа дори препаратлари каби болалар Эффералган сиропи турли оғирлик даражасидаги ножўя таъсирлар чақириши мумкин. Кам ҳолларда: Болада аллергик реакциялар (тери тошмаси) бўлиши мумкин. Бу ҳолларда зудлик билан препарат қабулини тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилинг. Жуда кам ҳолларда: Милк қонаши ва бурундан қон оқишига олиб келувчи тромбоцит миқдорини камайиши кузатилади. Бу симптомлар пайдо бўлганда шифокорга мурожаат қилинг ва қон таҳлилини ўтказинг. Метил- ва пропилпарагидросибензоат борлиги туфайли эшакем тошмалари пайдо бўлиши мумкин.

Парацетамолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта сезгирлик (таъсирчанлик), айниқса, парабенларга (метил- ва пропилпарагидрокси-бензоат ); Жигар фаолиятининг оғир етишмовчилиги;

Жигар ва буйрак фаолиятининг бузилишида препарат қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Агар фарзандингиз диабет билан оғриган бўлса ёки қанд миқдори камайтирлган парҳезда бўлса, 4 кг вазн оғирлигига тўғри келадиган ҳар бир доза 0,67 мг қанд (шакар) сақлашини ҳисобга олиш лозим. Болалар Эффералгани, сироп қабул қилаётганда ота-оналар эҳтиёт чораларига риоя қилишлари керак ва шубҳа туғилса шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Ҳарорат 30°С дан юқори бўлмаган, қуруқ, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Қутисида кўрсатилади. Кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.