• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Эффралган С


10 та таблеткадан тубада (найчада). 1 ёки 2 тубада картон қутида

Рецептсиз

Перорал қабул қилиш эритмасини тайёрлаш учун вишилловчи таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


Парацетамол -330 мг. Аскорбин кислотаси - 200мг. ёрдамчи моддалар: калий бикарбонати, натрий гидрокарбонати, сорбитол, сувсиз лимон кислотаси, натрий бензоат, натрий докузат, поливидон.

Турли оғриқларда (бош оғриғи, тиш оғриғи, мушак оғриғи, оғриқли ҳайз); - шамоллаш ва бошқа инфекцион- яллиғланиш касалликларида тана ҳарорати кўтарилганда. Препарат катталар ва 8 ёшдан катта болаларга (тана массаси 25 кг ва ундан оғир) мўлжалланган.

Талеткани/таблеткалар 1 стакан сувда эритинг. Қабул тезлиги ва вақти. Препарат қабул қилиш оралиғи 4 соатдан кам бўлмаслиги керак. - Буйрак етишмовчилиги намоён бўлганда препарат қабул қилиш оралиғи 8 соатдан кам бўлмаслиги керак. - Препарат қабул қилиш тартибига риоя қилиш ҳароратнинг кескин ошиб кетишидан сақлайди ва оғриқ синдроми интенсивлигини камайтиради. - Препарат С витамини сақлаганлиги туфайли куннинг охирида ичишдан сақланиш керак. Ёши 8-15 25-30 Вазни 31-41 36-41 (кг) Таблетка сони 42-50 1 (ҳар 6 соатда) 1 (ҳар 4 соатда) 1,5-2 (ҳар 6 соатда) 2 (ҳар 6 соатда) 4 1марта қабул учун суткасига 6 6 8 Катталар ва 15 ёшдан катта болалар 50 кг дан ортик 2 (ҳар 4 соатда) 12

Терапевтик дозада пепарат одатда яхши ўзлаштирилади. Баъзан аллергик реакциялар (тери тошмаси) бўлиши мумкин. Кам ҳолларда қон таркиби бузилади (тромбоцитопения, лейкопения, агранулацитоз). Узоқ вақт катта дозада қабул қилганда гепатотоксик ва нефротоксик таъсир этиши мумкин. Кучли заҳарланиш белгилари-кўнгил айниши, меъдада оғриқ. Зарар кўрганлар заҳарланишнинг биринчи 4 соати давомида меъдани ювиши керак адсорбент буюрилиши ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Парацетамолга ўта сезгирлик, буйрак ва жигар фаолиятининг оғир бузилиши, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг генетик йўқлиги, қон касалликлари, буйрак-тош касалликларида, агар С витамини дозаси 1г/сутка дан ошиб кетса;

Жигар ва буйрак фаолиятининг бузилишида препарат қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Тузсиз ёки кам тузли парҳезда бўлган беморлар, препаратнинг ҳар бир таблеткаси 330 мг натрий сақлашини ҳисобга олиш лозим

Ҳарорат 30°С дан юқори бўлмаган, қуруқ, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Қутисида кўрсатилади. Кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.