• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Аскофен – П


№10

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Бир таблеткада сақланади: ацетилсалицил кислотаси -0,20 г парацетамол -0,20 г кофеин -0,04 г ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, пастмолекулали поливинил-пирролидон, стеарин кислотаси, тальк, кальций стеарат моногидрат, КЭ - 10 - 12 силикон эмульсияси, ВГМ - 30 М вазелин мойи.

Аскофен-П катталарда ўрта ёки кучсиз оғриқ синдромида (бош, тиш оғриғи, бўғимлардаги оғриқ, невралгия, миалгия, дисменорея ва бошқаларда), шамоллаш ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида тана ҳароратини тушириш учун қўлланади.

Аскофен - П ни ичга, овқатдан кейин 1-2 таблеткадан, суткада 2-3 марта қўлланади. Максимал суткалик доза - 6 таблетка. Қабуллар орасидаги танаффус 6 соатдан кам эмас. Жигар ёки буйрак фаолиятини бузилишларида препарат қабули орасидаги танаффус 8 соатдан кам бўлмаслиги керак. Препаратни оғриқ қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ва иситма туширувчи восита сифатида - 3 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Бошқача дозалаш ва қабул қилиш схемасини шифокор тайинлайди.

Кам - терининг аллергик тошмалари (тошма, қичишиш, эшакем), юрак уриши, бош айланиши, кўнгил айниши, меъда соҳасида оғриқ бўлиши мумкин. Узоқ вақт юқори дозада қабул қилинганида жигар ва буйрак фаолиятининг бузилиши пайдо бўлиши мумкин. Препаратнинг ножўя (одатдаги бўлмаган), шу жумладан йўриқномада кўрсатилмаган таъсирлари тўғрисида даволовчи шифокорга хабар қилиш керак.

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, меъда - ичак қон кетишлари, жигар ёки буйрак фаолиятининг яққол бузилишлари. - Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислиги, қон қуйилиши ва қон кетишларига мойил бўлган қон касалликлари. Глаукома, бронхиал астма. - Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида ҳам қўлланмайди. - Препаратни 15 ёшгача бўлган вирусли инфекциялар (ЎРВИ, грипп) чақирган ўткир респиратор касалликларида, Рея синдромини ривожланиш хавфи сабабли, буюрилмайди.

Кексалар, жигар ёки буйрак фаолияти бузилган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланади

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил