• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Кофицил-Плюс


№10

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Бир таблеткада сақланади: Парацетамол - 0,10 г Ацетилсалицил кислотаси - 0,30 г Кофеин - 0,05 г ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, тиббий қуйимолекуляр поливинилпирролидон, стеарин кислотаси, тальк, силиконли КЭ 10-12 эмульсияси, вазелин мойи.

Кофицил-Плюс катталарда ўртача ёки кучсиз оғриқ синдромида (бош, тиш оғриғи, невралгия, миалгия, кўкрак илдиз синдроми, люмбаго, артралгия, хайз кўришлардаги оғриқлар ва бошқалар) қўлланади. - Катталар ва 15 ёшдан ошган болларда «шамоллаш» ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида тана ҳароратини тушириш учун ҳам қўлланади

Препарат ичга овқатдан кейин 1-2 таблеткадан, кунига 2-3 марта қабул қилинади. Максимал суткалик доза – 6 таблетка. Препарат қабул қилиш орасидаги танаффус 4 соатдан кам бўлмаслиги керак. Меъда-ичак йўлларига бўлган қитиқловчи таъсирни камайтириш учун препарат овқатдан кейин сув, сут, ишқорий минерал сув билан қабул қилинади. Буйраклар ёки жигар фаолиятининг бузилишларида қабул қилиш орасидаги танаффус 6 соатдан кам бўлмаслиги керак. Оғриқни қолдирувчи восита сифатида буюрилганида препаратни - 5 кундан ва иситма туширувчи сифатида - 3 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Бошқа дозалаш ва қабул қилиш тартибини шифокор белгилайди.

Анорексия, кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, диарея, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланиши, меъда-ичак қон кетишлари, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, юқори артериал босим, тахикардия. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, Квинке шиши, бронхоспазм. Узоқ муддат қабул қилинганида – бош айланиши, бош оғриғи, кўришни бузилиши, қулоқларда шовқин, тромбоцитлар агрегациясини пасайиши, гипокалемия, геморрагик синдром (бурундан қон кетиши, милкларни қонаши, пурпура ва бошқалар), буйракни папилляр некрозли шикастланиши; карлик; Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), болаларда Рея синдроми (гиперпирексия, метаболик ацидоз, нерв тизими ва руҳият томонидан бузилишлар, қусиш, жигар фаолиятини бузилиши).

Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, меъда-ичак йўлларининг эрозив ярали шикастланиши (зўрайиш босқичида), меъда-ичак қон кетишлар, қон кетишларига юқори мойиллик, «аспирин астмаси», геморрагик диатезлар (гемофилия, Виллебранд касаллиги, телеангиоэктазия, гипопротромбинемия, тромбоцитопения, тромбоцитопеник пурпура), аортанинг қаватланаётган аневризми, портал гипертензия. К витаминининг танқислиги. Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги ҳомиладорлик (I ва III уч ойлиги) ва эмизиш даврида қўлланилмайди. - Препарат оғриқни қолдирувчи восита сифатида 18 ёшгача бўлган шахсларга, иситмани туширувчи восита сифатида вирусли инфекция чақирган ўткир респиратор касалликлари бўлган 15 ёшгача бўлган болаларда, Рея синдромининг (энцефалопатия ва жигар етишмовчилигини ўткир ривожланиши билан бўлган жигарнинг ўткир ёғли дистрофияси) ривожланишини хавфи сабабли буюрилмайди. - Гиперурекемия, уратли нефролитиаз, подагра, меъда ва/ёки ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги (анамнездаги), декомпенсацияланган юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Препарат узоқ муддат қўлланганида периферик қоннинг ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак, беморга жарроҳлик аралашувларини ўтказиш кўрсатилган бўлса, шифокорни препаратни олдин қабул қилганлиги тўғрисида огоҳлантириш керак. Ацетилсалицил кислотаси кичик дозаларда сийдик кислотасининг чиқарилишини камайтиради. Бу эса қатор ҳолларда подагра хуружини қўзғатиши мумкин. Даволаш даврида алкогол сақловчи ичимликларни истеъмол қилишдан бош тортиш (меъда-ичак қон кетиши хавфи ошади) лозим. Ҳомилардорликнинг I уч ойлигида қўлланганида ривожланиш нуқсонига олиб келади – юқори танглайни иккига бўлиниши; III уч ойлигида - туғиш фаолиятини тормозланиши (простагландинлар синтезини ингибирланиши), ҳомилада артериал қон йўлини ёпилиши, бу ўпка томирларининг гиперплазиясини ва кичик қон айланиши доирасидаги томирларнинг гипертензиясини чақиради. Ацетилсалицил кислотаси кўкрак сути билан чиқарилади, бу болада тромбоцитлар фаолиятининг бузилиши оқибатида қон кетиши хавфини оширади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда.

2 йил