• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Цитрамон-П


0,5 г дан, №10

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Ацетилсалицил кислотаси, парацетамол, кофеин

Кучсиз ёки ўртача намоён бўлган оғриқ  синдромини даволаш (бош оғриғи, тиш оғриғи, невралгия, миалгия, дисменорея ва бошқалар), шамоллаш ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида тана ҳароратини пасайтириш учун қўлланади.

Ичга, 1-2 таблеткадан кунига 2-3 марта овқатдан кейин. Максимал суткалик доза – 6 таблетка. Қабул қилиш оралиғи камида 4 соат. Буйраклар ёки жигар фаолияти бузилганида препаратни қабул қилишлар оралиғи 8 соатдан кам бўлмаслиги керак. Препаратни шифокорнинг тавсиясисиз ва кузатувисиз 5 кундан ортиқ оғриқни қолдирувчи ва 3 кундан ортиқ иситмани туширувчи воситаси сифатида қўллаш мумкин.

Камдан-кам: терининг аллергик реакциялари (тошма, қичима, эшакем), юрак уриши, бош айланиши, кўнгил айнаши, меъда соҳасида оғриқлар. Узоқ муддат катта дозаларда қабул қилинганида, жигар ва буйраклар фаолиятининг бузилиши пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Меъда ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги, меъда-ичакдан қон кетишлар, жигар ва буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари. Глюкоза–6-фосфатдегидрогеназанинг наслий йўқлиги. Қон кетишига ва қон қуюлишига мойиллиги бўлган қон касалликлари. Глаукома, бронхиал астма, ҳомиладорлик, лактация даври. Препаратни вируслар чақирган ўткир респиратор касалликлари (ОРВИ, грипп) бўлган 15 ёшгача бўлган болаларга, Рей синдромининг ривожланишининг хавфи бўлганлиги учун буюрилмайди.

Кекса ёшдаги шахсларга, буйраклар ва жигар фаолияти бузилган беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланади

Қуруқ, қоронғу жойда

4 йил