• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Анальгин


0,5 г дан №10

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


1 таблеткада фаол модда: Метамизол натрий - 0,5 г сақланади ёрдамчи моддалар: қанд-рафинад, картошка крахмали, кальций стеарин, тальк.

Кучсиз ёки ўртача ифодаланган оғриқ синдроми (бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи, невралгия, миалгия, дисменория, опреациядан кейинги оғриқ; буйрак ва ўт пуфаги санчиғида спазмолитик воситалар билан мажмуада Инфекцион – яллиғланиш касалликларидаги иситмалаш ҳолатлари. Иситмани тушириш восита сифатида касалликнинг ташхиси қўйилганидан кейин ишлатиш мақсадга мувофиқдир.

Ичга. 1 таблеткадан суткада 2-3 марта, овқатдан кейин қўлланади. Максимал бир марталик доза – 1 г (2 таблекта), суткалик - 3 г (6 таблетка). Препарат узоқ (бир ҳафтадан кўп) вақт қўлланганида периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Болаларга 5-10 мг/кг тана вазнига кунига 3-4 марта буюрилади. Болаларда анальгин 3 кундан ортиқ ишлатилганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Анальгин таблеткалари айрим беморларда қўлланганида ножўя реакциялар кузатилиши мумкин: - аллергик реакциялар (тери тошмаси, Квинке шиши, кам – анафилактик шок); - узоқ вақт қўлланганида лейкопения, кам агранулоцитоз пайдо бўлиши мумкин. - Бронхоспазмга мойилликда хуружларни қўзғатиши мумкин. - Буйраклар фаолиятини бузилиши мумкин.

Пиразолон ҳосилаларига (бутадион, трибузон) юқори сезувчанлик, бронхоспазмга мойиллик. Жигар ёки буйраклар фаолиятини яққол бузилишлари, глюкоза-6-фосфат дегидрогеназа танқислиги, қон касалликлари.

Ҳомиладорликда (айниқса биринчи уч ойлигида ва охирги 6 ҳафтасида) эҳтиёткорлик билан буюрилади. - 2 ёшгача бўлган болаларга, болалар дори шаклини ишлатиш тавсия қилинади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

5 йил