• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Вено - Ritz


30 капсула

Рецептсиз

GM

Капсула



Қўшимча маълумотлар


"Бир капсула рутин билан микронизирланган флавоноид фракцияларини сақлайди: - 450 мг диосмин (Diosmine) - 50 мг гесперидон (Hesperidin) - 10 мг рутин (Rutin).

Оёқларда оғирлик ва чарчоқлик ҳисси, шиш, оғриқлар, трофик бузилишлар, тунги тиришишлар билан бирга кечувчи оёқларнинг функционал ва органик табиатли сурункали веноз етишмовчилигини даволаш; -веналарнинг варикоз кенгайишидаги оғриқ ва шиш синдромларини енгиллаштириш; -сурункали геморрой ва ўткир геморроидал худужларининг функционал симптомларини енгиллаштириш. -Геморрой зўрайганида Вено-Ritzни қўллаш аноректал соҳасининг касалликларини специфик даволаш ўрнини босмайди.

Веноз етишмовчилигида кунига 2 капсуладан буюрилади; 1 капсула пешинда ва 1 капсула кечқурун овқатланиш вақтида. 2 ҳафта даволаш курсидан кейин оёқларнинг органик ва функционал табиатли сурункали веноз етишмовчилигининг клиник симптомаларини камайиши аниқланади. Шишлар ва бошқа симптомлар бутунлай йўқолгунича препарат қабул қилишни давом эттириш тавсия қилинади. Вено-Ritz мунтазам қабул қилинганида сурункали веноз етишмовчилигида трофик бузилишлар ва варикоз яраларнинг ривожланиши хавфини камайтиради. Геморройнинг ўткир хуружини мажмуавий даволашда кунига 6 капсуладан 4 кун давомида, сўнгра кунига 4 капсуладан кейинги 3 кун давомида буюрилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан ва нейро-вегетатив бузилишлар бўлиши мумкин, улар даволашни бекор қилишни талаб этмайди ва препарат билан даволаш курси тамом бўлганидан кейин тез йўқолади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври; препаратга бўлган юқори сезувчанлик.

Препарат буюрилганида, веноз қон айланишининг бузилишлари бўлган пациентларга, узоқ муддат қуёшда бўлмаслик, тана вазнини пасайтириш ва қон айланишини яхшиловчи махсус пайпоқ кийиш кераклиги ҳақида кўрсатма бериш керак.

Ёруғликдан, намликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 100С дан 250С гача бўлган ҳароратда

3 йил