• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Компливит кальций Д3


Чайналадиган таблеткалари (апельсинли) 30, 60, 90, 100 ва 120 тадан полимер банкаларда

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Фаол компонентлар: Кальций - 500 мг (1,250 г - кальций карбонати), колекальциферол (Витамин Д3) - 0,005 мг (200 ХБ), колекальциферол, бутилгидрокситолуол, сахароза, желатин, натрий алюмосиликати, ўртача занжирли триглицеридлар, модификацияланган крахмал, сув сақловчи грануляти кўринишида. ёрдамчи моддалар: сут қанди (лактоза), қуйимолекуляр поливинилпирролидон (повидон), картошка крахмали, вивасол (натрий кроскармеллоза), лимон кислотаси, аспартам, магний стеарати, апельсин хушбўйи (кукунли).

Остеопорозни олдини олиш ва мажмуавий даволаш (менопауз, сенил, «стероид», идиопатик). Кальций ва/ёки Д3 витаминининг танқислигини олдини олиш ва даволаш.

Ичга. Чайналади ёки бутунлигича ютилади, асосан овқатланиш вақтида. Катталарга: Остеопорозни даволашда – 1 таблеткадан кунига 2-3 марта, остеопорозни олдини олиш учун – 1 таблеткадан кунига 2 марта. Кальций ва Д витаминининг танқислигида: катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан суткада 1-2 марта. 5 дан 12 ёшгача бўлган болаларга – кунига 1-2 таблеткадан. 3 дан 5 ёшгача бўлган болаларга – дозалаш шифокорнинг тавсиясига мувофиқ.

Аллергик реакциялар. Меъда-ичак йўллари томонидан диспептик бузилишлар (қабзиятлар, метеоризм, кўнгил айнаши, меъдада оғриқ, диарея). Гиперкальциемия ва гиперкальциурия (кальцийни қон ва сийдикдаги юқори миқдори).

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, гиперкальциемия, гиперкальциурия, кальцийли нефроуролитиаз, Д гипервитаминози, декальцийловчи ўсмалар (миелома, суяк метастазалари, саркоидоз), иммобилизация билан боғлиқ бўлган остеопороз, фенилкетонурия (аспартам сақлайди), ўпка туберкулёзи (фаол шакли), сурункали буйрак етишмовчилиги, 3 ёшгача бўлган болалик ёши. Эҳтиёткорлик билан: Ҳомиладорлик, лактация даври.

Компливит Кальций Д3 аспартам сақлайди, у организмда фенилаланинга айланади, шунинг учун препаратни фенилкетонурияси бўлган беморлар қабул қилишлари керак эмас. Даволаш даврида кальцийнинг сийдик билан чиқарилишини ва кальций ва креатининнинг қон плазмасидаги концентрациясини доимо назорат қилиш керак, 7,5 ммоль/сут (суткада 300 мг) дан юқори кальциурия пайдо бўлган ҳолда дозани камайтириш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак. Кекса одамларда кальцийга бўлган эҳтиёж суткда 1500 мг ни, Д3 витаминига – суткада 0,5-1 минг ХБ ни ташкил қилади. Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун, Д3 витаминини бошқа манбалардан қўшимча тушишини ҳисобга олиш керак. Белгилари: чанқоқлик, полиурия, иштаҳани пасайиши, кўнгил айнаши, қусиш, қабзиятлар, бош айланиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, ҳушдан кетиш; узоқ вақт қўлланганида: томирлар ва тўқималарнинг кальцинози. Дозани ошириб юборилишининг лаборатор кўрсаткичлари: гиперкальциурия, гиперкальциемия (плазмадаги кальций тахминан 2,6 ммоль). Даволаш: Регидратация, «ҳалқали» диуретиклар, глюкокортикостероид препаратлар, кальцитонин, бисфосфонатлар, кальций чекланган парҳез, гемодиализни ўтказиш. Дозани ошириб юборилишининг белгилари аниқланган ҳолда шифокорга мурожаат қилиш лозим. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири - Д3 витаминининг фаоллиги уни фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида пасайиши мумкин. Юрак гликозидлари билан бир вақтда даволанишда ЭКГ ва клиник ҳолатини назорат қилиш керак, чунки кальций препаратлари юрак гликозидларининг терапевтик ва токсик самараларини потенциялаши мумкин. - Кальций ва Д3 витаминининг препаратлари тетрациклиннинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини ошириши мумкин. Шунинг учун препаратларни қабуллари орасидаги вақт оралиғи 3 соатдан кам бўлмаслиги керак. - Бисфосфонатлар ёки натрий фториди препаратлари сўрилишининг пасайишини олдини олиш учун, Компливит Кальций Д3 ни улар қўлланганидан кейин камида икки соат ўтгач қабул қилиш тавсия қилинади. - Глюкокортикостероидлар кальцийнинг сўрилишини камайтиради, шунинг учун глюкокортикостероидлар билан даволаш, Компливит Кальций Д3 дозасини оширишни талаб қилиши мумкин. - Колестерамин препаратлари ёки минерал ёки ўсимлик мойи асосидаги сурги воситалари билан бир вақтда даволаш, Д3 витаминининг сўрилишини камайтириши мумкин. - Тиазид қатори диуретикларини бир вақтда қўллаш гиперкальциемия пайдо бўлиши хавфини оширади, чунки улар кальцийнинг найчалардан қайта сўрилишини оширади. Фуросемид ва бошқа «ҳалқали» диуретиклар, аксинча кальцийнинг буйраклар орқали чиқарилишини оширади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил