• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Веногепанол


40 г дан тубада

Рецептсиз

Гель



Қўшимча маълумотлар


100 г гелда фаол моддалар: Венорутинол - 2 г, гепарин натрий - 30000 ХБ, декспантенол - 3 г. ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, трилон Б, карбопол 980 NF, 30% ишқорий натрий эритмаси, тозаланган сув.

Веналарни варикоз кенгайишини, тромбозларни, тромбофлебитларни, яллиғланган инфильтратларни, қон айланишини маҳаллий бузилишидаги болдир яраларини, геморроидал веналарни тромбофлебитларини олдини олиш ва даволаш; веналарни варикоз кенгайиши туфайли операциядан кейинги даврдаги кейинги даволаш. Қон қуйилишлари, гематомалар, контузиялар, чўзилишлар, тендовагинитлар билан бўлган ёпиқ жароҳатлар (шу жумладан спортдаги). Операциядан кейнги чандиқларни битиш жараёнларини яхшилаш учун. Чандиқ қаттиқланишлари. Ташқи яллиғланиш жараёнлари ва инфильтратлар (абсцесслар, фурункулез, ётоқ яралар, бичилиш, ёриқлар ва лактация вақтидаги сут безлари сўрғичларини яллиғланиши).

Катталарга: 5 см узунликдаги гелни устунчаси суткада 1-3 марта шикастланган жойга қўйилади. Веналар касаллигини даволашда препарат гелли боғловлар кўринишида қўлланади. Варикоз яраларда гель 4 см диаметрли ҳалқа кўринишида қўйилади

Препарат компонентларига юқори сезувчанликни маҳаллий реакциялари бўлиши мумкин.

Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.

Гель фақат интакт юзаларга қўйилади. Очиқ жароҳатларга қўйилмасин ва препарат кўз ва шиллиқ қаватларга тушмаслиги кузатилсин. Ҳомиладорларда фақат шифокор назорати остида қўлланади. Веногепанолни болаларда қўллаш таърифланмаган

Қуруқ, салқин ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, 25С дан юқори бўлмаган ҳароратда

3 йил