• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Витаминлаштирилган Балиқ Мойи


Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамларда

Рецептсиз

Капсула



Қўшимча маълумотлар


Бир капсула 500 ҲБ ретинол ацетат, 50 ҲБ эргокальциферол сақлайди.

А ва Д гипо-ва авитаминозларида (тез-тез респиратор касалликлар, суякларнинг ўсишини бузилиши, кўришни пасайиши, тери, соч, тирноқлар, тишларнинг структурасини бузилиши, рахит, реконвалесценция даврида); - турли генезли остеопатияларни олдини олиш ва даволаш; остеомаляция, остеопороз, синишларни секинлашган консолидацияси кўринишлари билан бўлган «сохта» бўғимлар бўйича оператив аралашувлардан кейинги тикланиш даври: суяк қадоғини ҳосил бўлишини рағбатлантириш; - атеросклероз ва унинг томирли асоратларини олдини олиш; - гиперлипидемияда қўлланади. Кўз касалликларини: пигментли ретинит, ксерофтальмия, кератомаляция, конъюнкти-вит, қовоқларнинг экзематоз шикастланишини мажмуавий даволашда қўлланади.

Препаратни ичга овқатдан кейин, сув билан бирга қабул қилинади. Тавсия қилинадиган доза: 7 ёшдан катта болаларга – суткада 3-4 капсуладан. Катталар учун – суткада 2-3 қабулга бўлинган 6-8 капсула.

Дори воситаси тавсия қилинган дозаларда қўлланганида одатда ножўя кўринишлари кузатилмайди. Баъзида аллергик реакциялар бўлиши мумкин

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, идиопатик гиперкальциемия, гиперкальциурия, ўпка туберкулёзининг фаол шакллари, жигар ва буйракларнинг ўткир ва сурункали касалликлари, нефроуролитиаз, сурункали панкреатит (касалликнинг зўрайиши мумкин), Д гипервитаминози, саркоидоз, узоқ муддатли иммобилизация (катта дозаларда), тиреотоксикоз (ўта сезувчанлик эҳтимоли), 7 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири. Д витаминининг фаоллиги, бир вақтда тиришишга қарши воситалар ёки барбитуратлар билан қўлланганида пасайиши мумкин. Эстрогенлар билан бир вақтда қўлланганида А гипервитаминозининг хавфи ошади. А витамини глюкокортикоидларнинг яллиғланишига қарши таъсирини пасайтиради. Махсус кўрсатмалар. Препаратни бошқа А ва Д витаминларини сақловчи витамин препаратлари билан бирга, ушбу витаминларнинг дозасини ошириб юборилишидан сақлаш учун қўллаш тавсия қилинмайди. Дори воситасини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида фақат шифокор билан келишилгандан кейин қўллаш мумкин. Юракнинг шикастланишларида, буйраклар, жигар ва меъда-ичак йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларида, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигида, гипотиреозда, кексалик ёшида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Автомобилни ҳайдаш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим. Дозани ошириб юборилиши. Белгилари: катталарда – уйқучанлик, бўшашиш, бош оғриғи; болаларда – ҳароратнинг ошиши, уйқучанлик, кўп терлаш, қусиш, тери тошмалари. Даволаш: симптоматик, препаратни бекор қилиш, кальцийни овқат билан организмга тушишини кескин чеклаш.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил