• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Витамин Е


№30; №60

Рецептсиз

Капсула



Қўшимча маълумотлар


Фаол ингредиентлар: Е витамини (dl-альфа токоферол ацетати кўринишида) 200 ХБ. Нофаол ингредиентлар: желатин, глицерин, соя мойи, тозаланган сув.

Мушак дистрофиялари, дерматомиозитлар, атеросклероз, миокардиодистрофияларни олдини олиш ва даволаш учун, периферик томирларнинг спазмида, ён амиотрофик склерози, ҳайз кўриш циклининг бузилиши, ҳомиладорликни узилиши хавфи, эркакларда жинсий безларнинг фаолиятини бузилиши; айрим дерматозларда, псориазда, қизил югирик ва терининг бошқа касалликларида қўлланади. Шунингдек, антиоксидант восита сифатида нохуш экологик вазиятли регионларда яшашнинг салбий оқибатларини олдини олиш мақсадида ишлатилади.

Катталарга кунига 1 капсуладан овқат вақтида, витамин қўшимчаси сифатида 1 ой давомида, кейинчалик 3-4 ойлик танаффусдан сўнг. Доза фақат шифокорнинг тавсиясига кўра ўзгартирилиши мумкин.

Препаратнинг юқори дозалари ишлатилганида гипервитаминоз кўринишлари кузатилиши мумкин. Бу меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватларида геморрагияларни пайдо бўлиши жароҳатларни битишини бузилиши, гепатомегалия билан намоён бўлади.

Миокард инфартининг ўткир даври. Препаратнинг ингредиентларига юқори сезувчанлик.

Дозани ошириб юборилиши. Юқори дозаларда узоқ вақт қўллаш гипервитаминоз кўринишларини чақиради. Экскрециясини тезлаштириш учун препарат қабул қилишни тўхтатиш ва ўт-сафро ҳайдовчи воситаларни қабул қилиш керак. Махсус кўрсатмалар. Оғир кардиосклероз ва ўтказилган миокард инфаркти бўлган беморларда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

15 С-30 С ҳароратда, қуруқ, болалар олаолмайдиган жойда

2 йил