• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Компливит


30, 60 таблеткадан полимер банкаларда тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


1 таблетка қуйидаги фаол моддалар сақлайди: А витамини (ретинол ацетати ) -1,135 мг (3300 ХБ) Е витамини (-токоферол ацетати ) -10,00 мг В1 витамини (тиамин хлориди ) -1,00 мг В2 витамини (рибофлавин-мононуклеотиди) -1,27 мг В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди ) -5 мг С витамини (аскорбин кислотаси ) -50 мг Никотинамид -7,5 мг Кальций пантоненати -5,0 мг В12 витамини (цианокобаламин) -12,5 мкг Фолат кислотаси -100 мкг Рутин -25 мг Липой кислотаси -2 мг Темир (темир (II) сульфат  7Н2О) -5,0 мг Мис (мис (II) сульфат  5Н2О ) -750 мкг Кальций (кальций фосфат дигидрат) -50,5 мг Кобальт (кобальт (II) сульфат  7Н2О ) -100 мкг Марганец (марганец (II) сульфат  5Н2О) -2,5 мг Рух (рух сульфат  7Н2О) -2,0 мг Магний (магний гидрофосфат  3Н2О) -16,4 мг ёрдамчи моддалар: метилцеллюлоза, тальк, картошка крахмали, лимон кислотаси, қанд, повидон, кальций стеарати, ун, магний гидроксикарбонат, желатин, пигментли титан диоксиди, мум.

Гипо- ва авитаминозларни, минерал моддаларнинг танқислигини олдини олиш ва даволаш; юқори жисмоний ва интеллектуал юкламалар; -инфекцион ва шамоллаш касалликлар ўтказилганидан кейинги тикланиш (реконвалесценция) даври; мувозанатланмаган ва сифатсиз овқатланишда ва парҳезга риоя қилинганда;

Ичга овқатдан сўнг. Катталарга: Гиповитаминозни олдини олиш учун 1 таблеткадан кунига 1 марта. Витаминларга ва минералларга юқори эҳтиёж бўлган ҳолатларда 1 таблеткадан кунига 2 марта. Қабул қилишнинг давомийлиги шифокор тавсиясига бўйича белгиланади.

Препарат компонентларини ўзлаштираолмасликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин

Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.

Доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш лозим. Даволаш: Препаратни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилади, меъда ювилади, ичга фаоллаштирилган кўмир берилади, симптоматик даволаш ўтказилади. Махсус кўрсатмалар Сийдикни ёрқин сариқ рангга бўялиши мумкин. Бу организм учун мутлақо зарарсиз ва препарат таркибида рибофлавин борлиги билан ифодаланади. Комплавитни бошқа витаминлар ёки минералларни сақловчи препаратлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири Препарат таркибида темир ва кальций бўлгани туфайли, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари ва фторхинолонлар унумларига мансуб бўлган препаратларнинг ичакдан сўрилишини секинлаштиради.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил