• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Компливит «МАМА»


Қобиқ билан қопланган таблеткалар. 30, 60 ёки 100 тадан полимер банкаларда.

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


1 таблеткадаги витаминлар ва минераллар таркиби: А витамини (ретинол ацетати) - 0,5675 мг (1650 ХБ); Е витамини (-токоферол ацетати) - 20,00 мг; В1 витамини (тиамин гидрохлориди) - 2,00 мг; В2 витамини (рибофлавин) - 2,00 мг; В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) - 5,00 мг; С витамини (аскорбин кислотаси) - 100,00 мг; Никотинамид - 20,00 мг; Фолат кислотаси - 0,40 мг; Кальций пантотенати - 10,00 мг, В12 витамини (цианокобаламин) - 0,005 мг; D2 витамини (эргокальциферол) - 0,00625 мг (250 ХБ); Фосфор (кальций фосфат дигидрати ) - 19,00 мг; Темир (темир сульфат гептагидрати ) - 10,00 мг; Марганец (марганец сульфат пентагидрати ) - 2,50 мг; Мис (мис сульфат гептагидрати ) - 2,00 мг; Рух (рух сульфат гептагидрати ) - 10,00 мг; Магний (магний карбонати ) - 25,00 мг; Кальций (кальций фосфат дигидрати ) - 25,00 мг; ёрдамчи моддалар: коллоид кремний диоксиди, тальк, картошка крахмали, лимон кислотаси, повидон, кальций стеарати, стеарин кислотаси, желатин, сахароза, гидроксипропилцеллюлоза, полиэтиленоксид 4000, титан диоксиди, қизил кислота бўёвчиси, Е-104 бўёвчиси, тропеолин О.

Гиповитаминоз ва минерал моддалар танқислигини олдини олиш ва даволаш: - ҳомиладорликка тайёрлаш даврида (преконцепция); - ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида.

Одатда ичга 1 таблеткадан нонушта вақтида ёки дарҳол ундан кейин кўп миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. Препаратни қабул қилишнинг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Аллергик реакциялар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик, болалик ёши. - А гипервитаминози, организмда кальций ва темирнинг юқори миқдори, сийдик-тош касаллиги, пернициоз В12-танқислиги анемияси

Доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш керак. Даволаш: Препарат қабул қилишни вақтинчалик тўхтатиш, меъдани ювиш, фаоллантирилган кўмирни ичга қабул қилиш, симптоматик даволаш. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири Препарат темир ва кальций сақлайди, шунинг учун тетрациклин ва фторхинолонлар гуруҳи антибиотикларини ичакдан сўрилишини кечиктиради. С витаминини ва қисқа таъсир қилувчи сульфаниламид препаратларини бир вақтда қўллаш, кристаллурия ривожланиши хавфини оширади. Алюминий, магний, кальций сақловчи антацид препаратлари, ҳамда колестирамин темирнинг сўрилишини камайтиради. Тиазид гуруҳи сийдик ҳайдовчи воситаларни бир вақтда буюриш гиперкальциемия ривожланиши эҳтимолини оширади. Махсус кўрсатмалар Бошқа поливитамин мажмуалар билан бир вақтда, дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун, қўллаш тавсия қилинмайди. Ҳомиладорлик даврида ретинол ацетатининг суткалик дозаси (Компливит «МАМА» таркибида) 5 минг ХБ дан ошмаслиги керак. Сийдик оч-сариқ рангга бўялиши мумкин, бу мутлақо зарарсиз ва препарат таркибида рибофлавин борлиги билан тушунтирилади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил