• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Компливит-Актив


Қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 3, 6, 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. 30, 60 ёки 100 таблеткадан полимер банкаларда. Банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Бир таблеткада фаол моддалар: А витамини (ретинол ацетати) - 0,7912 мг(300 ХБ); Е витамини (-токоферол ацетати) - 10,00 мг; В1 витамини (тиамин гидрохлориди) - 1,00 мг; В2 витамини (рибофлавин) - 1,00 мг; В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) - 1,500 мг; С витамини (аскорбин кислотаси) - 50,00 мг; Никотинамид - 7,5 мг; Фолат кислотаси - 0,20 мг; Рутин - 10,00 мг; В3 витамини (кальций пантотенати) - 5,00 мг; В12 витамини (цианокобаламин) - 0,003 мг; D2 витамини (эргокальциферол) - 0,0025 мг(100 ХБ); Фосфор (кальций фосфат дигидрати) - 27,00 мг; Темир (темир сульфат гептагидрати) - 10,00 мг; Марганец (марганец сульфат пентагидрати ) - 1,00 мг; Мис (мис сульфат гептагидрати) - 1,00 мг; Рух (рух сульфат гептагидрати) - 5,00 мг; Магний (магний карбонати) - 22,00 мг; Кальций (кальций фосфат дигидрати) - 35,00 мг; Селен (натрий селенити) - 0,01 мг; Йод (натрий йодиди ) - 0,10 мг; Фтор (натрий фториди ) - 0,50 мг; ёрдамчи моддалар: аэросил, тальк, картошка крахмали, лимон кислотаси, повидон, кальций стеарати, стеарин кислотаси, желатин, сахароза, гидроксипропилцеллюлоза, полиэтиленоксид 4000, титан диоксиди, индиго бўёвчиси, Е-104 бўёвчиси, тропеолин О.

7 дан 12 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган: - гиповитаминозларни, авитаминозларни, ўсиш ва ривожланиш даврида минерал моддалар ва микроэлементларнинг организмдаги танқислигини олдини олиш ва даволаш: - юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда, спорт билан мунтазам шуғулланишда организмнинг қаршилигини ошириш учун; - мувозанатланмаган ва сифатсиз овқатланишда; - ноқулай экологик шароитли худудларда.

Ичга, 1 таблеткадан кунига 1 марта, овқатдан кейин етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. Курс давомийлиги 1 ой.

Аллергик реакциялар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик. 7 ёшгача бўлган болалар. А гипервитаминози; организмда кальций ва темирнинг юқори миқдори. Пернициоз В12-танқислиги анемиясида қўллаш тавсия қилинмайди.

Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препарат бекор қилинади. Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин мажмуаларини бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Сийдик оч-сариқ рангга бўялиши мумкин, бу мутлақо зарарсиз ва препарат таркибида рибофлавин борлиги билан тушунтирилади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил