• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Пиковит форте


30 пастилка (2 блистер 15 пастилкадан картон қутида).

Рецептсиз

Пастилкалар



Қўшимча маълумотлар


Бир пастилкада фаол компонентлари: Retinolum (А витамини, ретинол пальмитати кўринишида) 5000 ХБ Cholecalciferolum (D3 витамини) 400 ХБ Acidum ascorbicum (С витамини) 60 мг Nicotinamidum (никотинамид) 20 мг a-Tocopheroli acetas (Е витамини a-токоферол ацетати кўринишида 15 мг Calcii pantothenas (кальций пантотенати) 10 мг Pyridoxine chloridum (B6 витамини) 2,00 мг Riboflavinum (B2 витамини) 1,70 мг Thiamini nitras (B1 витамини) 1,50 мг Acidum folicum (фолат кислотаси) 0,40 мг Cyanocobalaminum (B12 витамини) 6,00 мкг ёрдамчи моддалар: малтитол, малтитол сиропи, маннитол, аспартам (фенилаланин сақлайди), повидон, магний стеарати, глицерин, капол 600, канакунжут мойи, полисорбат 80, кремний оксидини коллоид гели, b-каротин, титан икки оксиди (Е171) ва мандарин мазали корригент.

Пиковит Форте пастилкаларини организмнинг витаминларга бўлган эҳтиёжи юқори бўлганида ва етарлича мувозанатланмаган овқатланишда қабул қилиш тавсия этилади. Бундай ҳолларга қуйидагилар киради: - мактаб ёшидаги болалардаги кучли толиқиш ва диққатни жамлашни етишмовчилиги, - жисмоний юклама (шу жумладан спорт билан шуғулланиш), - сифатсиз ва мувозанатланмаган овқатланиш (инфекцияларга қаршиликни пасайиши), - иштаҳани пасайиши ёки йўқолиши, - антибиотиклар билан даволанишда, - янги сабзавотлар ва меваларнинг мавсумий етишмовчилиги.

Пиковит Форте пастилкалари бутунлай сўрилгунича оғизда қолади. 7 ёшдан ошган болаларга 1 пастилкадан кунига бир марта овқатдан кейин қабул қилиш тавсия қилинди. Иштаҳаси етарли бўлмаган ҳолда болага пастилкаларни ҳар куни икки ой давомида бериш керак; бошқа ҳолларда эса пастилкаларни кераклигига қараб бериш лозим.

Пиковит форте пастилкаларини тавсия қилинган дозаларда қабул қилиш ножўя таъсир чақирмайди. Препаратга аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда пастилка қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Пиковит форте пастилкалари 0,6 г малтитол сақлайди, шунинг муносабати билан, тавсия этилган дозалардан ошиғини қабул қилиш, диарея чақириши мумкин.

Препарат таркибиаги ҳар қандай ингредиентига юқори сезувчанлик реакцияси олдин кузатилган бўлса, Пиковит фортени бериш мумкин эмас. А ва Д гипервитаминозида. 7 ёшдан кичик бўлган болаларга Пиковит форте пастилкаларини бериш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналар шифокор тавсияси бўйича витаминларни қабул қилишлари мумкин. Бошқа витамин препаратларини бир вақтда қабул қилишни зарурати бўлганида шифокор билн маслаҳатлашиш керак. Қандли диабети бўлган беморлар: Пиковит Форте пастилкаларини қабул қилишлари мумкин, лекин, бир пастилка 0,6 г малтитол сақлашини ёдда тутишлари керак. Малтитолнинг метаболизми учун инсулин керак, бироқ меъда-ичак йўлларидаги гидролизи ва сўрилишини секинлиги туфайли, инсулинга эҳтиёж кам. Бир пастилкани энергетик қадрияти тахминан 6 кДж (1,4 ккал). Пиковит форте таркибига фенилаланин сақловчи аспатам киради, шунинг учун фенилкетонурияси бўлган пациентларга препарат тавсия қилинмайди.

30 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил