• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Пиковит Д


30 пастилкалар (2 блистер 15 пастилкадан картон қутида).

Рецептсиз

Пастилкалар



Қўшимча маълумотлар


Битта пастилкада фаол компонентлари: Витамин А, (ретинол пальмитати) -600 ХБ Витамин D3 - 80 ХБ Витамин С - 10 мг Никотинамид - 3 мг Кальций пантотенат - 1,20 мг Витамин В2 - 0,30 мг Витамин В6 - 0,30 мг Витамин В1 - 0,25 мг Фолат кислотси - 0,04 мг Витамин В12 - 0,20 мкг Кальций гидрогенфосфати - 12,5 мг Фосфор гидрогенфосфати - 10 мг ёрдамчи моддалар: малтитол, малтитол сиропи, маннитол, повидон, магний стеарати, глицерин, канакунжут мойи, полисорбат 80, кремний оксини коллоидли гели, капол 600, ¥-каротин, титан диоксиди (Е 171), сариқ рангли бўёвчи модда (Е 104), кўк рангли бўёвчи модда (Е 132), қизил рангли бўёвчи модда (Е 172) ва малина таъмли корригент.

Пиковит Д пастилкалари организмнинг витаминларга, кальций ва фосфорга бўлган юқори эҳтиёжини таъминлайди ва уларнинг овқатдаги етишмовчилигини тўлдиради. Пиковит Д пастилкалари ёқимли таъмга эга бўлиб, энг аввало қуйидаги ҳолларда болалар учун мўлжалланган: - иштаҳани пасайиши ёки йўқолиши - мактаб ёшидаги болаларни толиқиши - антибиотикларни қабул қилиш (ёрдамчи даво сифатида) - янги сабзавот ва меваларни етарлича истеъмол қилмаслик - тўлиқ бўлмаган ва мувозанатланмаган овқатланиш.

Пиковит Д пастилкаси оғизда тўлиқ сўрилгунига қадар қолади. 4 дан 6 ёшгача бўлган болаларга: 1 пастилкадан кунига 4 ёки максимум 5 марта. 7 дан 17 ёшгача бўлган болаларга: 1 пастилкадан кунига 5 ёки максимум 7 марта. Иштаҳа етарлича бўлмаган ҳолларда пастилкаларни 2 ой давомида бериш керак, қолган ҳолларда пастилкаларни заруратга қараб бериш лозим.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин, бундай ҳолларда пастилкани қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Пиковит Д пастилкалари 0,6 г малтитол сақлайди, шу сабабли тавсия этилгандан ошиқ дозани қабул қилганда диарея чақириши мумкин.

Пиковит Д пастилкаларини 4 ёшдан кичик болаларга бериш тавсия қилинмайди. А ва D гипервитаминози ҳолларида. Пиковит Д пастилкаларини болаларга, агарда илгари препаратда сақланадиган ҳар қандай ингредиентларига юқори сезувчанлик реакциялари аниқланган бўлса бериш мумкин эмас

Болаларга: Тавсия этилгандан юқори дозаларда бериш тавсия қилинмайди. Узоқ муддат юқори дозаларни қабул қилиш, дозани ошириб юбориш эҳтимоли минимал бўлишига қарамай, А ва D гипервитаминозини чақириши мумкин. Бир вақтда бошқа витаминларни ёки минерал препаратларни қабул қилиш зарурати бўлганида шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Пиковит Д пастилкаларини қандли диабети бўлган беморлар қабул қилишлари мумкин, лекин битта пастилка 0,6 г малтитол сақлайди, яъни суткалик дозада 2,4 - 4,2 г малтитол борлигини эсда тутиш керак. Малтитол метаболизми учун инсулин зарур бўлсада, меъда-ичак йўлларидаги секин гидролизи ва сўрилиши ҳисобига, инсулинга бўлган эҳтиёжи кам. Битта пастилкани энергетик қиймати тахминан 6 кДж ни (1,4 ккал) ташкил қилади.

Болалар олаолмайдиган ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил