• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Нейрорубин Форте Лактаб


Плёнкали қобиқ билан қопланган 10та таблетка блистерларда, 2 блистердан картон ўрамда.

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Бир таблеткада таъсир этувчи моддалар: Тиамин мононитрат (В1 витамини) -200 мг, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) - 50 мг, цианокобаламин (В12 витамини) - 1 мг. ёрдамчи моддалар: гипромелоза, маннитол, кукунсимон целлюлоза, микрокристаллик целлюлоза, қайта желатинланган крахмал, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, макрогол 6000, тальк, титан диоксиди (Е 171), эритрозин (Е127).

Нерв тизимининг қуйидаги касалликларини йўлдош даволашда қўлланади: - ўткир ва сурункали невритлар ва полиневритлардаги невротик оғриқлар; - невралгия, шунингдек алкаголизмда, дори препаратлари билан заҳарланишда; диабетик полинейропатияда, нерв тўқимасининг заҳарли шикастланишида.

Ичга. Овқат қабул қилиш вақтида ёки олдин, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Катталар учун одатдаги доза: Суткада 1-2 таблетка. Даволаш курси 4 ҳафтани ташкил қилади. Даволашни давом эттириш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ўта юқори сезувчанлик: Юқори сезувчналиги бўлган пациентларда ангионевротик шиш кузатилиши мумкин. Аллергик реакциялар анча кам учрайди. Эндокрин тизимида: Препарат қабул қилинганида пролактиннинг ажралиб чиқиши ингибирланади. Нерв тизимида: Айрим пациентларда безовталик хисси пайдо бўлган (юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда). Пиридоксин гидрохлоридини узоқ вақт давомида юқори дозаларда (кунига 500 мг) қабул қилинганида периферик сенсор нейропатияни пайдо бўлишини алоҳида ҳолатлари қайд этилган. Юрак-томир тизимида: Тахикардия, циркуляр коллапснинг ягона ҳоллари (юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда). Нафас аъзоларида: Цианоз ва ўпка шишининг ягона ҳоллари (юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда). Овқат ҳазм қилиш йўлларда: Кўнгил айниши, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши (юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда). Жига рва ўт-сафро қопида: Препаратнинг юқори дозалари қон плазмасида глютамин шовулсирка трансаминаза (SGOT) даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Терида: қичишиш ва эшакеми кўринишларили реакция (юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда). Препаратнинг юқори дозалари акненинг пайдо бўлишини чақириши мумкин. Пиридоксин гидрохлориди хуснбузар тошмасини пайдо бўлишини қўзғатиши мумкин. Умумий симптомлар. Беҳосдан терлаш, ҳолсизланиш ҳисси, бош айланиши. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири. Пиридоксин гидрохлориди L-дофаминнинг (леводопа) декарбоксилланишини рағбатлантириши ва Паркинсон касаллиги бўлган пациентларни даволашда бу препаратнинг даволаш самарасини камайтириши мумкинлиги туфайли, бу препаратларни бир вақтда қўллашни истисно қилиш керак. Изониазиднинг заҳарлилиги ошиши мумкин. Тиосемикарбазон ва 5-флурорацил В1 витаминини антагонисти бўлиб, унинг самарадорлигини камайтиради. Антацидлар В1 витаминини сўрилишини секинлаштиради.

Препаратни В1, В6 ва В12 витаминларига юқори сезувчанликда қўллаш тавсия этилмайди. В12 витамини псориази бўлган пациентларда касалликнинг симптомларини ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Ўзига хос эҳтиёткорликлар. ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши: Нейрорубин-Форте Лактабни ҳайвонларда ёки аёлларда ҳомиладорлик даврида қўлланиши бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. В6 витамини кўкрак сутига ўтади ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсири. Ўрганилмаган. Ножўя таъсирлари пайдо бўлганида эҳтиёткорликни намоён қилиш керак. Болаларда. “В” гуруҳи витаминлари мажмуасини юқори дозаларда болаларда қўллаш тўғрисида клиник маълумотлар йўқ, шунинг учун препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.

Болалар олаолмайдиган жойда, 25 С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

4 йил