• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Венорутинол


2% гель, 40 г дан тубаларда

Рецептсиз

Гель



Қўшимча маълумотлар


100 г гелда: 2 г венорутинол сақланади; ёрдамчи моддалар: этил спирти, глицерин, трилон Б, карбопол 980 NҒ, ишқорий натрий эритмаси ва тозаланган сув.

Веналарни варикоз кенгайиши, юзаки тромбофлебит флебитдан кейинги ҳолат, варикоз яралар ва дерматитлар, геморроидал тугунлар, сурункали веноз етишмовчилигидаги трофик бузилишлар ва у билан боғлиқ бўлган қўл ва оёқларни оғриқлари ва шишида қўлланади.

Гелни эрталаб ва кечқурун юпқа қилиб терини шикастланган соҳасига енгил уқаловчи харакатлар ёрдамида терига бутунлай сингиб кетгунига қадар силаб суртилади. Даволаш курси касалликни оғирлигига боғлиқ бўлади ва 20 кунгача давом этиши мумкин. Препаратни болаларда қўлланганлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Айрим ҳолларда аллергик тери реакциялари – эшакеми, экзема, дерматит кузатилиши мумкин

Препаратга бўлган юқори сезувчанликда қўлланмайди.

Гелни фақат интакт (соғлом) юзаларга суртилади. Очиқ жароҳатларга суртилмайди ва препарат кўз ва шиллиқ қаватларга тушмаслиги керак.

Қуруқ, салқин ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда

4 йил