• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Мультимакс


Алюмин фольга контур уяли (блистер) ўрамда 10, 15, 20, 30 таблетка. 1, 2 ёки 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Бир қобиқ билан қопланган таблеткада витаминлар: Ретинола ацетат – 1 мг; колекальциферол – 5 мг; токоферол ацетат – 10 мг; аскорбин кислотаси – 60 мг; фолат кислотаси – 400 мкг; тиамин – 1,5 мг; рибофлавин – 1,7 мг; пиридоксин гидрохлориди – 2,0 мг; цианокобаламин – 6,0 мкг; никотинамид – 20мг; биотин – 10 мкг; кальций пантотенати – 10 мг; Минерал моддалар ва микроэлементлар: кальций – 35,5 мг; калий – 20 мг; фосфор – 22 мг; йод – 150 мкг; темир – 9 мг; магний – 10 мг; мис – 1 мг; рух – 15 мг; хлоридлар – 20 мг; хром – 12,5 мкг; молибден – 12,5 мкг; марганец – 2,5 мг; селен – 12,5 мкг; қўрғошин – 5,0 мкг; никель – 2,5 мкг; кремний – 5,0 мкг; ванадий – 5,0 мкг; ёрдамчи моддалар: магний стеарати, микрокристаллик целлюлоза, стеарин кислотаси, кремний диоксиди, натрий кроскармеллоза, гипромеллоза, гидроксипропил метилцеллюлоза (Е 464), титан диоксиди (Е 171), триацетин, пропиленгликоль, бўёвчи (Е 110) (сариқ «қуёш ботиши»).

Гиповитаминоз ва авитаминозни, организмда микро- ва макроэлементларини етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш; - ақлий, жисмоний ва кўриш юкламаларида, спорт билан шуғулланишларда витамин ва минерал моддаларга бўлган юқори эҳтиёж; - ўтказилган касалликлардан кейинги тузалиш даври; - ёш улғайиши билан боғлиқ бўлган кўз касалликлари (катаракта, кўз тўр пардасининг деградацияси); - мувозанатланмаган ёки сифатсиз овқатланиш.

Ичга. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: Кунига 1 таблеткадан овқатдан кейин. Препаратни қабул қилиш давомийлигини шифокор белгилайди.

Препарат компонентларига аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Препарат таркибида рибофлавин бўлганлиги туфайли, сийдик жадал сариқ рангга бўялиши мумкин. Бу ҳолат хавфли эмас. Аҳлатни қора рангга бўялиши мумкин (таркибида темир бўлганлиги туфайли).

Препарат компонентларига бўлган шахсий юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болалар.

Препаратни В1, В6 ва В12 витаминларига юқори сезувчанликда қўллаш тавсия этилмайди. В12 витамини псориази бўлган пациентларда касалликнинг симптомларини ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Болалар олаолмайдиган қуруқ жойда, 10 С дан 30 С гча ҳароратда сақлансин.

5 йил