• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Кальций Д3 Никомед Форте


Буралувчан қопқоғли юқори зичликка эга полиэтилен флаконларга 30, 60 ёки 120 таблеткадан жойлаштирилган

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Кальций карбонат - 1250 мг (500 мг – элементар кальцийга эквивалент), колекальциферол (Д3 витамин) – 10 мкг (400 МЕ) (4 мг колекальциферол концентрати кўринишида). ёрдамчи компонентлари: сорбитол, изомальт, повидон, магний стеарати, аспартам, лимон мойи, ёғ кислоталарининг моно- ва диглицеридлари.

Остеопороз ва унинг асоратларини (суякларнинг синиши) олдини олиш ва мажмуавий даволаш. Кальций ва/ёки Д3 витаминининг етишмовчилигини тўлдириш учун.

Таблеткаларни чайнаш, шимиш ва овқатланиш вақтида қабул қилиш мумкин. Катталарга: Остеопорозни олдини олиш учун - 1 таблеткадан кунига 2 марта; Остеопорозни мажмуавий даволашда - 1 таблеткадан кунига 2-3 марта. Кальций ва Д витаминини танқислигини тўлдириш учун. Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга кунига: 2 таблеткадан. 3 дан 12 ёшгача бўлган болаларга: Кунига 1 таблеткадан ёки шифокор тавсияси бўйича

Аллергик реакциялар, меъда-ичак йўлларининг дисфункцияси (қабзият ёки диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қорин оғриқлари), гиперкальциемия ва гиперкальциурия (қонда ёки сийдикда кальций миқдорини ошиши).

• Гиперкальциемия (қонда кальций концентрациясини ошиб кетиши). • Гиперкальцийурия (сийдикда кальций миқдорини ошиб кетиши). • Нефролитиаз • Д витамини гипервитаминози • Препаратнинг компонентларига бўлган юқори сезувчанлик • Оғир буйрак етишмовчилиги • Фаол туберкулёз • Саркоидоз Препарат таблетка шаклида 3 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.

Эҳтиёткорлик билан. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладорлик ва эмизикли даврида қўлланилиши. Суткалик доза кальций учун 1500 мг дан ва Д3 витамини учун 600 ХБ дан ошмаслиги лозим. Ҳомиладорлик даврида дозани ошириб юбориш фонида ривожланадиган гиперкальциемия болада ақлий ва жисмоний нўқсонлар чақириши мумкин. Д-витамини ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтиши мумкин, шунинг учун кальций ва Д витаминини она ва бола организмига бошқа манбалардан тушишини эътиборга олиш лозим. • Кальций-Д3 Никомед Форте аспаркам сақлайди, у организмда фенилаланинга айланади. Шунинг учун фенилкетонурияси бўлган беморлар препаратни қабул қилишлари мумкин эмас. • Дозани ошириб юбормаслик учун бошқа манъбалардан организмга Д3 витаминини қўшимча тушишини ҳисобга олиш лозим. • Оксалатлар сақловчи овқат махсулотларини (шовил, шпинат) ва фитинни (крупалар) қабул қилиш кальцийнинг сўрилишини пасайтиради, шунинг учун шовил, шпинат, крупани қабул қилгандан кейин икки соат давомида Кальций Д3 Никомед Фортени қабул қилиш мумкин эмас. • Гиперкальциемия ривожланишининг хавфи туфайли, иммобилизация холатидаги остеопорозли беморларда Кальций Д3 Никомед Форте эхтиётлик билан ишлатилиши керак.

Флакон зич ёпилган олда, болалар олаолмайдиган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил