• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Витрум пренатал


Қобиқ билан қопланган 30, 60 ёки 100 таблеткадан флаконларда, биттадан картон қутиларга жойланган

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Қобиқ билан қопланган 1 таблеткада витаминлар: А витамини – 4000 ХБ*; D витамини – 400 ХБ; Е витамини – 11 ХБ; С витамини – 100 мг, фолат кислотаси – 800 мкг; В1 витамини -1,5 мг; витамин В2 – 1,7 мг; В6 витамини – 2,6 мг; В12 витамини – 4,0 мкг; Никотинамид – 18 мг;, Минерал моддалар: Кальций (калций карбонат ёки сульфат)) – 200 мг; Темир (темир фумарат) – 60 мг; Рух (рух оксид)– 25 мг. ёрдамчи моддалар: целлюлоза микрокристалл, стеарин кислота, кроскармеллоза натрия, магний стеарат, кремния диоксид.

Ҳомиладорлик даврида ва эмизиш вақтидаги гипо- ва авитаминозлар, минерал моддалар етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш. Ҳомиладорларда темир етишмовчилиги камқонлигини ва кальций етишмовчилигини олдини олиш.

Аёлларга ҳомиладор бўлгунига қадар, ҳомиладорлик даврида ва туққандан кейин кунига бир таблеткадан овқатдан кейин ичга қабул қилиш тавсия қилинади. Препаратни қабул қилиш курси шифокор тавсияси бўйича.

Препарат компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратни ҳар қандай компонентига бўлган юқори сезувчанлик. Пернициоз анемияда қўллаш мумкин эмас.

Тавсия этилган дозани ошириш мумкин эмас. «Витрум Пренатал»ни А ва D сақловчи витаминлар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди. Бу ушбу витаминлар дозасини ошиб кетиши хавфини оширади.

Болалар олаолмайдиган жойда, 10 С дан 30 С гача ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

5 йил