• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Витрум пренатал форте


30 ёки 100 таблетка ПВД флаконларда, буралувчи қопқоғи ҳам шу материалдан. Бир флакон картон қутига жойланган

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Бир таблеткада фаол моддалар: А витамини (Ретинол ацетати)1) 860 мкг Бетакатотена2) 1500 мкг Е витамини (dl-альфа Токоферол ацетати)3) 30 мг D3 витамини (Колекальциферол)4) 10 мкг С витамини (Аскорбин кислотаси) 120 мг В1 витамини (Тиамин мононитрати) 3 мг В2 витамини (Рибофлавин) 3,4 мг Пантотен кислотаси (Кальций пантотенат) 10 мг В6 витамини (Пиридоксин гидрохлориди) 10 мг Фолат кислотаси 800 мкг В12 витамини (Цианокобаламин) 12 мкг Никотинамид 20 мг Биотин 30 мкг Кальций (Кальций карбонати) 200 мг Магний (Магний оксиди) 25 мг Темир (Темир фумарати) 60 мг Мис (Мис оксиди) 2 мг Рух (Рух оксиди) 25 мг Йод (Калий йодид) 150 мкг Марганец (Марганец сульфати) 5 мг Молибден (натрий молибдати) 25 мкг) Селен (Натрий селенати) 20 мкг Хром (Хром хлориди) 25 мкг ёрдамчи моддалар: стеарин кислотаси, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати, натрий кроскармеллоза, кремний диоксиди, триацетин, гипромеллоза, титан диоксиди, Е151, Е129 бўёвчилари.

Ҳомиладорлик бўлишига тайёргарлик кўриш даврида, ҳомиладорлик даврида ва туғишдан кейинги даврлардаги гиповитаминоз ва минерал моддаларнинг етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш; - ҳомиладорларда темир танқислиги анемиясини, бола организмида кальций танқислигини олдини олиш учун қўлланади

Ҳомиладорликни режалаштириш босқичида, ҳомиладорлик даврида ва туғишдан кейин кунига бир таблеткадан нонуштадан кейин ичга сув билан қабул қилиш буюрилади. Препаратни қабул қилиш курси шифокор тавсияси бўйича.

Препарат компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Сийдикни тўқ сариқ рангга бўялиши, бу хавфли эмас, чунки препарат таркибида рибофлавин бўлганлиги билан боғлиқ бўлиб.

Препарат компонентларига бўлган шахсий юқори сезувчанлик. А гипервитаминозида, организмда темирни меъёридан ортиқ тўпланишида, қонда кальций миқдорини ошиқлигида, сийдик билан кальций чиқарилишини ошишида ва сийдик тош касаллигида қўллаш мумкин эмас.

Тавсия этилган дозани ошириб юборилмаслик керак. “Витрум Парентерал Форте” препаратини доза ошиб кетишидан сақланиш учун А ва D витаминларни сақловчи бошқа препаратлар билан бирга ишлатиш тавсия этилмайди

Болалар олаолмайдиган жойда, 10 С дан 30 С гача ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

5 йил