• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Витрум вижн


30 ёки 60 қобиқ билан қопланган таблеткалар полиэтилен флаконларда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Бир қобиқ билан қопланган таблеткада фаол моддалар: С витамини (аскорбин кислотаси) 225 мг Е витамини (dl-альфа токоферол ацетати) 36 мг Бетакаротин 1,5 мг Лютеин 2,5 мг Зеаксантин 0,5 мг Мис сульфати мисга эквивалент 1 мг Рух оксиди, (рухга эквивалент) 5 мг ёрдамчи моддалар: кальций сульфати, микрокристаллик целлюлоза, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, кремний диоксиди, стеарин кислотаси, гипромеллоза, титан диоксиди, пропиленгликоль, Е101, Е110 бўёвчилари.

Кўзга юқори юклама тушиш (копьютер, телевизор, қуёш нурлари ва б.) натижасида кузатиладиган витаминлар танқислигини олдини олиш ва даволашда, тундаги кўзнинг хиралашишида қўлланади.

Ичга. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан кунига икки марта овқатдан кейин. Такрорий курс шифокор маслаҳати бўйича.

Аллергик реакциялар.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига бўлган юқори сезувчанлик.

Поливитамин комплекслар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Аскорбин кислотаси - организмдан барбитуратлар, салицилатлар, сульфаниламидларни чиқиб кетишини секинлаштиради; таркибига минерал мойлар ва колестерамин кирувчи сурги дори воситалари А ва Е витаминларининг ўзлаштирилишини камайтиради. Перорал контрацептивлар (эстрогенлар) қон зардобида А ва С витаминларининг концентрациясини оширади. Глюкокортикостероидлар (ГКС)- пеницилламин, циметидин, дисульфирам, вальпроат кислотаси, фенитоин, каптоприл, диуретиклар, тетрациклин, меркаптопурин, этамбутол ва изониазид қон плазмасида Zn2+ концентрациясини оширади ва уни организмдан чиқиб кетишини тезлаштиради

10 С дан 30 С гача ҳароратда, қуруқ, болалар олаолмайдиган жойда.

3 йил