• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Витрум антиоксидант


Плёнка қобиқ билан қопланган 60 таблетка полиэтилен флаконда худди шундай материалдан бураладиган қопқоқ ва фольгадан ҳимояловчи клапан билан. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилади, флаконга полиэтилен плёнка тортилади ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткада фаол моддалар: А витамини - 5000 ХБ С витамини - 250 мг Е витамини - 200 ХБ Рух - 10 мг Мис - 1,1 мг Марганец - 2 мг Селен - 20 мкг Ёрдамчи моддалар: кальций карбонати, стеарин кислотаси, микрокристаллик целлюлоза, кремний диоксиди, магний стеарати, натрий кроскармеллоза, гипромеллоза, титан диоксиди, пропиленгликоль, триацетин, АС (Е129) қизил бўёвчиси, сариқ «қуёш ботиши» (Е110) бўёвчиси, FCF ялтироқ кўк бўёвчиси.

Гиповитаминоз ва минерал моддаларнинг танқислигини олдини олиш; - организмнинг инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун; - ўтказилган касалликлар ва операцион аралашувлардан кейинги соғайиш даврида; антибиотиклар билан даволаниш вақтида ва ундан сўнг; - ноқулай экологик шароитларда ва зарарли одатларнинг салбий оқибатларини камайтириш учун.

Ичга. Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорнинг маслаҳати керак. Катталар ва 18 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан овқатдан сўнг 1-2 ой давомида. Такрорий курслар шифокорнинг тавсияси бўйича.

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик даври. - Тромбоэмболияларнинг юқори хавфида, оғир кардиосклерозда, миокард инфарктида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Тавсия этилган доза оширилмасин.

Қуруқ жойда, 10 С дан 30 С гача ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

5 йил