• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Витарич


Блистерда 10 та таблеткадан. 100 та (10х10) таблетка, қўллаш йўриқномаси билан бирга картон кутида

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Ҳар бир таблетка сақлайди: А витамини - 5000 ХБ D3 витамини - 400 ХБ Е витамини - 15 ХБ Тиамин мононитрат - 10 мг Рибофлавин - 10 мг Пиридоксин гидрохлорид - 2 мг Цианкобальамин - 7,5 мкг Ниацинамид - 50 мг Кальций пантотенати - 10 мг Аскорбин кислотаси - 75 мг Магний оксиди - 30 мг Магний сульфати - 2,8 мг Мис сульфати - 2 мг Рух сульфати моногидрати - 63 мг Селен диоксиди - 70 мкг Бўёвчи: Ponсeau 4R & титан диоксиди IP

Умумий ҳолсизлик; метаболик фаолликни яхшилаш учун; операциядан кейинги соғайиш даври; чарчоқлик/ҳолсизлик; иммунитетни яхшилаш; овқатда витаминларнинг етишмовчилиги; антибиотиклар билан даволашда тутиб турувчи терапия.

Катталар учун: кунига 1 та таблетка. Болалар учун тавсия этилмайди.

Алоҳида витамин ва минералларни қабул қилишда ножўя реакциялар тўғрисида маълумотлар бор. Аммо, бу препаратлар Витаричга нисбатан витаминларни кўпроқ сақлайди. Бироқ, аллергик реакциялар ва идиосинхразия кичик дозаларда намоён бўлиши мумкин. Темир тавсия этилган дозаларда сақланишига қарамасдан, айрим пациентларда у меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Умумий: Юқорида қайд этилган айрим ҳолатларда озуқа қўшимчаси талаб этилади. ҳомиладорлик вақтида хусусан, инсон озиқланишининг ўзига хос хусусиятларига кўра D витамини ва кальцийга бўлган талаб ортиши мумкин. Бу препарат витамин танқислигининг специфик оғир ҳолатларини даволашга мўлжалланмаган.

25 С дан паст ҳароратда, иссиқлик манбаларидан узоқ бўлган қуруқ жойларда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

18 ой