• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Аквадетрим витамин Д3


"10 мл дан полиэтилен тиқин-томчилагич ва «биринчи очилиш» кафолатили ҳалқа билан бураладиган полиэтилен қопқоқли, тўқ шиша флаконларда. Бир флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида

Рецептсиз

Томчи



Қўшимча маълумотлар


Таъсир қилувчи модда: Холекальциферол 15 000 ХБ ёрдамчи моддалар: глицерилрицинолетолеат макроголи, сахароза (250 мг), натрий гидрофосфати додекагидрати, лимон кислотасининг моногидрати, арпабодиён ароматизатори, бензил спирти (15 мг), тозаланган сув.

Д витамини танқислигини олдини олиш ва даволаш - рахитни олдини олиш ва даволаш - рахитга ўхшаш касалликларни (наслий тубулопатиялар) олдини олиш ва даволаш - гипокальцемик тетания - остеомаляциялар ва суякларнинг метаболизмни бузилиши билан бирга кечувчи касалликлар (гипопаратиреоз ва сохта гипопарагиперпаратиреоз каби) – остеопорозни, шу жумладан пастменопаузал остеопарозни мажмуавий даволаш.

Препарат оғиз орқали оз миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. 1 томчи Д3 витамини тахминан 500 ХБ сақлайди Препарат қуйидаги дозаларда ишлатилади: Олдини олиш: - муддатида туғилган чақалоқлар ҳаётининг 3-4 ҳафтасидан бошлаб, 2-3 ёшгача тўғри парвариш қилиш ва очиқ ҳавода етарлича бўлганда: суткада 500-1000 ХБ (1-2 томчи); - муддатидан олдин туғилган болалар, 7-10 кунликдан, ёмон ҳаётий шароитларда бўлган эгизаклар ва чақалоқлар: суткада 1000-1500 ХБ (2-3 томчи). Йилнинг ёзги мавсумида дозани суткада 500 ХБ (1 томчигача) чеклаш мумкин. - ҳомиладор аёллар: ҳомиладорликнинг бутун даври вақтида кундалик доза 500 ХБ Д3 витамин ёки ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасидан бошлаб, суткада 1000 ХБ дан қабул қилиш. - менопаузадан кейинги даврда суткада 500-1000 ХБ (1-2 томчи). Терапевтик дозалари: - рахитда: рахитнинг оғирлик даражаси (I, II ёки III) ва кечиш вариантига қараб, ҳар куни 2000-5000 ХБ (4-10 томчи) дан, 4-6 ҳафта давомида, клиник ҳолат ва қон ва сийдикнинг биокимёвий кўрсаткичларини (кальций, фосфор, ишқорий фосфатаза) синчиков назорати остида. 3-5 кун давомида 2000 ХБ дан бошланади, сўнгра яхши ўзлаштирилганида, доза шахсий даволаш дозасигача (кўпинча 3000 ХБ) оширилади. 5000 ХБ доза яққол суяк ўзгаришлардагина буюрилади. Зарурат туғилганда бир ҳафталик танаффусдан сўнг даволаш курсини такрорлаш мумкин. Даволаш яққол даволаш самарасини олгунгунича ўтказилади, кейинчалик суткада 500-1500 ХБ профилактик дозага ўтилади. - рахитга ўхшаш касалликларни даволашда: ёши, тана вазни ва касалликнинг оғирлигига қараб суткада 20000-30000 ХБ (40-60 томчи), қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари ва сийдик тахлилини назорати остида. Даволаш курси 4-6 ҳафта. Даволаш шифокорнинг назорати остида ўтказилади. - менопаузадан кейинги остепарозни мажмуавий даволашда: суткада 500-1000 ХБ (1-2 томчи). Дозалаш одатда овқат билан кираётган Д витаминининг миқдорини ҳисобга олган ҳолда буюрилади.

Тавсия этилган дозаларда қўлланганида қайд этилмайди. Д3 витаминига кам ҳолларда қайд этиладиган шахсий юқори сезувчанликда ёки узоқ вақт давомида хаддан ташқари катта дозаларни қўллаш натижасида, Д3 гипервитаминози пайдо бўлиши мумкин: - иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш - бош оғриқлари ва бўғим оғриқлари - қабзият, оғизни қуриши, полурия - руҳиятни бузилиши, шу жумладан депрессия, тана вазнини камайиши, қондла кальций миқдорини ва уни сийдик билан чиқарилишини ошиши - буйракларда тошларни ҳосил бўлиши ва юмшоқ тўқималарни кальцификацияси.

Д гипервитаминози - қон ва сийдикда кальцийнинг юқори даражаси - кальцийли буйрак тошлари - саркоидоз - препаратнинг компонентларига, айниқса бензил спиртига юқори сезувчанлик - жигар ва буйрак етишмовчилиги.

Дозани ошириб юборишга йўл қўймаслик керак. Аниқ эҳтиёжни шахсий равишда таъминлашда бу витаминни мумкин бўлган барча манбаларни ҳисобга олиш лозим. Д3 витаминининг давомий қўлланган хаддан ташқари юқори дозалари ёки зарб дозалари, сурункали Д3 гипервитавинозининг сабаби бўлиши мумкин. Боланинг Д витамиинига суткалик эҳтиёжини ва уни қўллаш усули шифокор томонидан шахсий равишда белгиланиши ва ҳар сафар даврий текширувлар вақтида, айниқса ҳаётнинг илк ойларида, тўғирлашлар киритилиши лозим. Ҳаракатсиз пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Д3 витамини билан бир вақтда кальций препаратларини катта дозаларда қўллаш мумкин эмас. Даволаш қон ва сийдикда кальций миқдорини даврий назорати остида олиб борилади. Препарат кекса ёшдаги шахсларга буюрилганида эҳтиёткорликка амал қилиш лозим, чунки бу тоифа шахсларда кальцийни организмда тўпланиши кучаяди. Ҳомиладорлик даврида. Дозани ошириб юбориш ҳолларида тератоген таъсирининг кўринишлари рўй бериши мумкинлиги туфайли, Д3 витаминини катта дозаларда қўллаш мумкин эмас. Бола эмизадиган аёлларда. Д3 витаминини эҳтиёткорлик билан буюриш лозим – она томонидан юқори дозаларда қабул қилинган препарат, болада дозани ошириб юбориш симптомларини чақриши мумкин.

5 С дан 25 С гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимоя қилинган, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил