• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Троксерутин софарма


Тубаларда 30 г ва 50 г дан гель

Рецептсиз

Гель



Қўшимча маълумотлар


40 г гелда фаол моддалар: Троксерутин - 0,800 Ёрдамчи моддалари: Карбомер 940 -0,240 Динатрий эдетати -0,020 Бензалконий хлориди -0,0230 Натрий гидроксиди 30% -0,280 Тозаланган сув -38,637

Сурункали веноз етишмовчилиги; веналарни варикоз кенгайиши, юза тромбофлебит, перифлебит ва флеботромбоз; сурункали веноз етишмовчилиги; посттромботик синдром; посттравматик шишлар; гематомалар; геморрой

Гелни эътибор билан терининг жароҳатланган ерларига кунига икки марта – эрталаб ва кечқурун, батамом сўрилиб кетгунича енгил ҳаракатлар ёрдамида суртилиб ишқаланади. Зарур бўлганда гелни компресс кўринишида ҳам қўллаш мумкин.Агар препаратни қўллагандан сўнг касаллик симптомлари 10-14 кун мобайнида пасаймаса, шифокор маслаҳатига мурожаат қилинг.

Препарат жуда яхши ўзлаштирилади. Баъзи ҳолларда препарат узоқ вақт қўлланилганида тери қизариши ва қичишиши кузатилади. Гелни узоқ вақт қўланилиши унга нисбатан ўта юқори сезувчанлик ривожланишига олиб келади. Машиналар бошқаришга таъсири.

Троксерутин ёки гель таркибидаги ёрдамчи моддаларига нисбатан ўта юқори сезувчанлик борлиги ҳақида Сизда маълумот бўлса препаратни қўлламанг. Препарат қўлланилганида ҳомилани ривожланишига ёки ҳомиладорликнинг биринчи ойларида нохуш таъсир кузатилиши ҳақида маълумот бўлмаганлиги сабабли уни ҳомиладор аёлларга буюриш қарши кўрсатилмаган. Препаратни кўкрак сутига экскрецияланиши ҳақида маълумотлар бўлмагани туфайли троксерутинни гель шаклида эмизикли аёлларга тавсия этиш мумкин.

Йук

25С дан юқори бўлмаган хароратда, оригинал ўрамида сақлансин

5 йил