• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Ел хайдовчи йиғма


Қутиларга жойлаштирилган полиэтилен пакетларда 50 г дан

Рецептсиз

Йиғма



Қўшимча маълумотлар


Қалампир ялпиз барглари – 1 қисм; валериана илдизпоялари илдизлари билан – 1 қисм; дорихона укропи мевалари – 1 қисм.

Метеоризмда газларни чиқарилишига ёрдам берувчи спазмолитик восита.

Ел ҳайдовчи йиғма дамлама ҳолида қўлланилади. Дамламани тайёрлашдан олдин йиғмани аралаштириш керак. 1 ош қошиқ йиғмани сирланган идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади ва 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган йиғма сиқилади. Олинган дамлама ҳажми кайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткадан кўп бўлмаган муддат сақлаш мумкин. Илиқ ҳолда 1/4 – 1/2 стакандан эрталаб ва кечқурун қабул қилинади.

Препаратни компонентларига шахсий юқори сезувчанликда аллергик реакциялар булиши мумкин.

Йиғманинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

2 йил