• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Боботик


30 мл дан полиэтилен тиқин-томчилатгич ва буралувчи полиэтилен қопқоқли тўқ шиша флаконларда

Рецептсиз

Ичга қабул қилиш учун суюқлик



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда: Симетикон (кремний 2 оксиди ва фаоллаштирилган диметикон) - 66,66 мг/мл Ёрдамчи моддалар: натрий сахаринати, метилпарагидрокси-бензоати, пропилпарагидроксибензоати, натрий кармеллоза, лимон кислотаси моногидрати, малина хушбўйи, тозаланган сув.

МИЙ да кучли газ ҳосил бўлиши ва газларнинг тўпланиши (оғриқли санчиқлар, қорин бўшлиғида тўлиб кетиш ҳисси, аэрофагия, диспепсия, метеоризм, шу жумладан операциядан кейинги даврдаги, Ремгельд синдроми). қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларининг диагностик текширувларга тайёрлаш (рентгенография, сонография, гастроскопия ва дуоденоскопия - кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш). Иккиёқлама контраст тасвирни олиш учун контраст воситаларнинг суспензиясига қўшимча сифатида. Ювувчи воситалар билан ўткир заҳарланишларда кўпикни сўндирувчи восита сифатида.

Ичга. Истеъмол қилишдан олдин бир хил эмульсия олингунича чайқатиш керак. Препаратнинг дозасини аниқ ўлчаш учун, томчилаш вақтида флаконни вертикал ушлаш керак. МИЙ соҳасида кучли газ ҳосил бўлиши ва газларнинг тўпланиши: Боботик одатда кунига уч марта овқатдан кейин ва уйқудан олдин қўлланади: 28 кунликдан 2 ёшгача бўлган болалар: 8 томчидан (20 мг симетикон) суткада 4 марта 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: 14 томчидан (35 мг симетикон) суткада 4 марта 6 ёшдан катта болалар ва катталар: 16 томчидан (40 мг симетикон) суткада 4 марта. Препаратни қулайроқ қўллаш учун, хусусан кичик болаларда, уни қайнатиб совутилган сув, болалар озуқаси, ёки газланмаган суюқликнинг оз миқдори билан олдиндан аралштириш мумкин. Даволаш сирқовланиш йўқолгунича давом эттирилади. Диагностик муолажаларга тайёрлаш. МИЙ нинг рентгенографик тадқиқоти: Тадқиқотдан бир кун олдин эрталаб ва кечқурун қуйидаги дозани қабул қилиш керак: 28 кунлик - 2 ёшгача бўлган болалар: 10 томчилар (25мг симетикон) суткада 1 марта, 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларлар: 16 томчи (40 мг симетикон) суткада 2 марта, 6 ёшдан катта болалар ва катталар: 20 томчидан (50мг симетикон) суткада 2 марта. МИЙ ни сонографик тадқиқоти: Тадқиқотдан бир кун олдин эрталаб ва кечқурун (ёшга қараб) рентгенографик тадқиқотга тайёрлашдаги каби препаратнинг худди шундай миқдорини қабул қилиш керак. Тадқиқот бошланишидан уч соат олдин дозани такрорлаш керак.

Ножўя самаралари тўғрисида хабарлар йўқ.Барча пайдо бўлган ножўя (одатдаги бўлмаган) самаралари, шу жумладан йўриқномада кўрсатилмаган самаралари тўғрисида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.

Симетиконга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ичакнинг ўтказмаслиги, МИЙнинг обструктив касалликлари.

Боботик қанд сақламайди, қандли диабети ва овқат ҳазм бўлишининг бузилиши бўлган беморларда қўллаш мумкин. Боботикни қўллаш даврида газланган ичимликларни ичиш тавсия қилинмайди. Препаратни қабул қилиш айрим диагностик тестлар, масалан гваяк қатронини ишлатилиши билан ўтказилувчи тестнинг натижаларини ўзгартириши мумкин. ҳомиладорлик ва лактация даври. ҳозирги вақтда симетиконнинг тератоген ёки эмбриотоксик таъсирга эга эканлиги тўғрисида маълумотлар йўқ. ҳомиладорлик ва лактация даврида шифокорнинг кўрсатмаси бўйича кўра препаратни қўллаш мумкин. Транспорт воситаларини ҳайдаш ва механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди

15 С дан 25 С гача бўлган ҳароратда, оригинал ўрамда болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил