• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Раунатин


0,02 г №10

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Бир таблеткада: Рауволфия алколлоидлари йиғиндиси - 0,002г ёрдамчи моддалар: қанд, глюкоза, картошка крахмали, тальк, стеарин кислотаси, кальций стеарати, вазелин мойи, магний карбонати, аэросил, титан даоксиди пагменти, пастмолекуляр тиббий поливинилпирролидон, церуллезум, тропеолин О, мум.

Раунатин, асосан I ва II босқичдаги гипертония касаллигида қўлланади. Психиатрия амалиётда Раунатиндан баъзида невротик ҳолларни даволашда ҳам фойдаланилади.

Раунатин катталарга овқатдан сўнг буюрилади. Даволаш кечасига 1 таблетка (0,002 г) қабул қилишдан бошланади, иккинчи кун 1 таблеткадан икки марта, учинчи кун - 3 таблетка, шу тарзда умумий доза кунига 4-5-6 таблеткага етказилади. Кутилган терапевтик самарага эришилгандан сўнг (одатда 10-14 кунда) препаратнинг дозаси (кунига 1-2 таблетка) аста-секин камайтириб борилади. Суткалик энг юқори доза - 0,012 г. Даволаш курсини шифокор белгилайди.

Бурун шиллиқ қаватини бўртиши, кўп терлаш, умумий беҳоллик кузатилади. Стенокардияда препарат юрак соҳасида оғриқни, депрессияни, уйқунинг бузилиши, саливация, бош айланиши, ортостатик гипотензия, брадикардия, диспепсия, ульцероген таъсир, паркинсонизм кўринишларини, аллергик реакцияларни кучайтиради. Ножўя таъсирлари дозани камайтириш ёки озроқ муддат (1-3 кун) қабул қилишни тўхтатиш билан бартараф этилади.

Раунатинни раувольфия алколоидларига ўта сезгирликда, депрессияларда, коронар қон айланиши етишмовчилигида, юракни органик шикастланишларида, аортал порокларда, меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллида, нефросклерозда, шунингдек ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.

Раунатинни қўллаганида, барча рауволфия препаратлари сингари, уни барбитуратлар ва бошқа уйқу воситаларни, ингаляцион наркотиклар, релаксантлар, адрено- ва холиномиметиклар таъсирини потенциялаш хусусиятини, тутқаноққа қарши препаратлар таъсирини сусайтириш хусусиятини ҳисобга олиш керак. Коронар атеросклерозида муддати узайтирилган нитратларни, кальций антагонистларини (нифедипин), брадикардия ва юрак ўтказувчанлиги секинлашганда верапамилни жуда эҳтиёткорлик билан бир вақтда буюриш мумкин. Аҳвол яхшиланишининг биринчи белгилари (седатив таъсир) даволаш бошланганидан 3-4 кун ўтганидан сўнг пайдо бўла бошлайди. Препаратни болаларга буюриш тавсия этилмайди, чунки Рунатинни бу тоифадаги беморларда қўллаш бўйича етарли клиник маълумотлар йўқ.

Қуруқ, яхши шамолланиб турадиган, қуёш нурлари тушмайдиган жойда сақлансин.

3 йил