• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Гулбандли кийикўт ўти 


Қуруқ майдаланган ўт картон қутида, қоғоз ёки полиэтилен пакетларда 50 г дан

Рецептсиз

Йиғма



Қўшимча маълумотлар


Гулбандли кийикўт

Стенокардияни, миокардитни, гипертониянинг енгил шаклини, сийишни қийинлашувини, сурункали нефритларни даволашда (комплекс даволаш таркибида) қўлланади.

Ичга, дамлама кўринишида. Уни тайёрлаш учун 10 г (1 ош қошиқ) ўт сирланган шиша ёки чинни идишга солинади, устидан 1 стакан (200мл) қайнатилган, хона ҳароратидаги сув қуйилади, қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаб турган сув ҳаммомида тез-тез аралаштирилган ҳолда қиздирилади. Кейин камида 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади, дока орқали сузиб ўтказилади (ўсимлик хом-ашёсини сиқиб) ва ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл.гача етказилади. Тайёрланган дамлама салқин жойда 2 суткагача сақланиши мумкин. 1/3 – 1/2 стакандан, кунига 2-3 марта, 10-14 кун давомида қабул қилинади.

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратни шахсий ўзлаштира олмаслик.

Йўқ

Қуруқ, яхши шамолланиб турадиган, қуёш нурлари тушмайдиган жойда сақлансин.

2 йил