• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Дибазол


0,02 г №10

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Бендазол

Гипертония касаллигининг ўткирлашиши, шунингдек, асаб касалликларини, асосан, полиомиелитнинг қолдиқ асоратлари, юз нервининг периферик фалажи, полиневрит кабиларни даволаш.

Овқатланишдан 2 соат илгари ёки овқатдан 2 соат кейин ичилади. Гипертония касаллиги ўткирлашганда ёки артериал қон босими анча кўтарилганда кунига 2-3 марта 20-50 мг дан 3-4 ҳафта давомида, ёки бундан қисқароқ курсларда қабул қилинади. Катталар учун энг юқори дозалар: бир марталик доза 0,05 г, суткалик доза 0,15 г. Баъзида бошқа антигипертензив препаратлар билан биргаликда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Асаб касалликларини даволашда катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 5 мартадан 10 мартагача (даволаш курси), кунига 1 марта ёки икки кунда бир марта 5 мг дан (таблеткани 1/4 қисми) буюрилади. 3-4 ҳафтадан кейин даволаш курси такрорланади. Кейинчалик даволаш курслари орасида 1-2 ой танаффус билан ўтказилади.

Аллергик реакциялар эҳтимоли бор.

Препаратга нисбатан ўта таъсирчанлик.

Артериал гипертонияни узоқ вақт давомида даволаш учун, айниқса кекса ёшдаги беморларга буюриш тавсия қилинмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

5 йил