• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Бисакодил шамчаси


5 донадан контур уяли ўрамда, иккита контур ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутида

Рецептсиз

Ректал шамчалар



Қўшимча маълумотлар


Бир шамчада фаол модда: Бисакодил – 0,01 г сақланади; ёрдами моддалар: вазни 1,19 дан 1,311 г гача бўлган шамча олиш учун етарли миқдорда асос (витепсол).

Гипотоник ва атоник қабзият (шу жумладан кексалардаги; операция ва туғишдан кейинги қабзият). Ич келишини бошқариш (геморрой, проктит, анус ёриқлари). Хирургик операцияларга, асбоблар ёрдамидаги ва ренгенологик текширувларга тайёрлаш.

Ректал қўлланади, қўллаш олдидан шамча контур уяли ўрамдан чиқарилади. Катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга: 1-2 шамчадан, 8-14 ёшли болаларга: 1 шамчадан, 2-7 ёшли болаларга: 1/2 шамчадан буюрилади.

Ичак санчиғи, диарея (дегидратация, мушак кучсизлиги, тиришишлар, артериал босимини пасайиши), абдоминал оғриқлар, метеоризм, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, ичакни ўтказмаслиги, чуррани қисилиб қолиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, метроррагия, цистит, статик қабзият, ўткир геморрой, ўткир проктит, эмадиган ёшдагилар. Эҳтиёткорлик билан - ҳомиладорликда, эмизиклик даврида, жигар ва/ёки буйраклар етишмовчилигида.

Узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Қуруқ, болалар олаолмайдиган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил