• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Бисакодил


5мг контур уяли ўрамда

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Бисакодил

Гипотоник ва атоник қабзият (шу жумладан кексалардаги; операциялар ва туғуруқлардан кейинги қабзият). Ич келишини бошқариш (геморрой, проктит, орқа тешик ёриқлари). Жарроҳлик операцияларга, инструментал ва ренгенологик текширувларга тайёрлаш.

Ичга, уйқудан олдин ёки нонуштадан 30 минут олдин, катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга – 5-15 мг (1-3 таблетка); 8-14 ёш -5-10 мг (1-2 таблетка); 2-7 ёшли болаларга – 5 мг (1 таблетка). Таблеткалар чайнамасдан ва оз миқдордаги сув билан бирга ютилади. Оператив аралашувга ёки диагностик текширувларга тайёрлашда – 10 мг дан (2 таблетка) операция ёки текшириш олдидан тунга буюрилади.

Ичак санчиғи, диарея (дегидратация, сув-электролит алмашинувини бузилишлари, мушак кучсизлиги, тиришишлар, артериал босимини пасайиши), қорин оғриқлари, метеоризм, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар. Ўта юқори сезувчанлик, ичакни тутилиши, чуррани қисилиб қолиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар, бачадондан қон кетишлар, цистит, спастик қабзиятлар, ўткир геморрой, ўткир проктит, 2 ёшгача бўлган болалар. Эҳтиёткорлик билан. Ҳомиладорлик, лактация даври, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги. Дориларнинг ўзаро таъсири. Антацидлар билан бирга қўллаш унинг қобиғини барвақт эришига ва меъда ва 12 бармоқ ичакнинг таъсирланишига олиб келиши мумкин. Сут ва ишқорий минерал сув билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил