• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Глицерин


Суюқлик, флаконларда

Рецептсиз

Суюқлик



Қўшимча маълумотлар


Глицерол

Сиртга - қуруқ терига парвариш қилиш учун. Маҳаллий (per rectum) - турли сабабли қабзиятни даволаш (шу жумладан, одат тусига кирган, ёшга боғлиқ бўлган, ҳаракат чекланиши оқибатидаги). Ичга - офтальмологик операциялар олдидан ва операциядан сўнг қисқа муддатга шишасимон тана ҳажмини камайтириш ва кўз ички босимини пасайтириш учун ўткир глаукомани даволаш учун (ёрдамчи даволаш сифатида) шунингдек инсультда, жигар комасида, Рей синдромида мия шишини камайтириш учун қўллаш мумкин ( ёрдамчи препарат сифатида, чунки бу касалликларни одатдаги даволаш таркибига кирмайди).

Сиртга - терига суртилади ва енгил ҳаракатлар билан унга ишқаланади. Маҳаллий- кунига 1 марта тўғри ичакка 2-5 мл клизма орқали юборилади, яхшиси эрталабки нонуштадан 15-20 минут кейин. Ичга - бошланғич доза, 1 кг тана вазнига 1-1,5 г дан (2-3 мл) 50% сувли эритма шаклида (бир хил ҳажмдаги глицерин ва қайнатилиб совутилган ёки дистилланган сувни аралаштириб тайёрланади) буюрилади. Кейинги қабуллар учун (агарда у зарур бўлса) 1 кг тана вазнига 0,5 г дан (1 мл 50% эритма) тавсия қилинади.

Сиртга қўлланганда терида ачишиш хисси бўлиши мумкин. Узоқ муддат ректал қўлланилганида тўғри ичакни қўзғалиши ҳолатлари кузатилиши мумкин. Ичга қабул қилинганида бош оғриғи, кўнгил айнаш, қусиш, диарея, чанқоқлик, бош айланиши; юрак фаолияти кучсизланган беморларда - юрак аритмиялари, ўпка шиши, юрак етишмовчилиги; қандли диабетли беморларда - гипергликемия ва глюкозурия, жуда кам - ҳаёт учун ҳавфли бўлган гиперосмоляр гипергликемик кома бўлиши мумкин.

Ректал қўллаш учун - зўрайиш босқичидаги геморрой (бавосир), орқа тешик ёриқлари, тўғри ичакнинг яллиғланиш касалликлари ва қавфли ўсмалари; глицеринга бўлган юқори сезувчанлик. Ичга қўллаш учун - қандли диабет (айниқса ўртача оғирликдаги ва оғир, узоқ давом этувчи), юрак фаолиятини кучсизланиши (шу жумладан миокард инфаркти ўтказилгандан кейин). Буйрак ва жигар фаолияти бузилганда эқтиёткорлик билан қўллаш керак.

Оғиз орқали қабул қилинганда 50% глицерин эритмасини мазасини яхшилаш учун, уни совутиб қабул қилиш тавсия этилади. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил