• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Глицерин шамчаси


Ректал шамчалар 1.24 ёки 2.11 г дан контур уяли ўрамларда

Рецептсиз

Шамча



Қўшимча маълумотлар


Глицерол

Қабзият (шу жумладан ҳомиладорлик ва лактацияда). Ич келиши вақтида кучанаолмайдиган ёки кучанмаслиги керак бўлган пациентларда қабзиятни олдини олиш; оғриқли тромбланган геморрой, орқа йўлини ёриқлари ёки перианал абсцесс, аноректал стеноз, ўтказилган миокард инфарктидан кейин.

Ректал, 1-2 шамчадан суткада 1 марта, нонуштадан кейин 15-20 минут ўтгач.

Аллергик реакциялар, маҳаллий реакциялар (терини қичишиши ёки ачишиши). Узоқ муддат қўлланганда – ич келиши физиологик жараёнини сусайиши.

Ўта юқори сезувчанлик, геморрой (зўрайиш босқичида), проктит, парапроктит, тўғри ичакнинг ўсмалари. Эҳтиёткорлик билан: буйрак етишмовчилиги.

Мунтазам қабул қилиш тавсия этилмайди. Ичакни нормал перисталтикасини тикланганидан кейин даволаш тўхтатилади. Шамчаларни суюқ ёки қуюқ минерал мойлар билан суркаш мумкин эмас. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил