• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Канакунжут Мойи


25 мл, 50 мл, 100 мл дан флаконларда

Рецептсиз

Мой



Қўшимча маълумотлар


Канакунжут мойи

Ўткир ва сурункали қабзиятлар. Туғиш фаолиятини рағбатлантириш учун ҳам қўллаш мумкин (мажмуавий даволаш такибида). Суртмалар ва бальзамлар таркибида – куйишлар, жароҳатлар, яраларни даволаш, терини юмшатиш, қазғони йўқотиш учун ва шунга ўхшашларда.

Сурги воситаси сифатида канакунжут мойи ичга буюрилади: катталарга 15-30 г дан, болаларга – 5-10-15 г дан қабулга (1 чой, десерт ёки ош қошиқ). Туғиш фаолиятини рағбатлантириш учун 40-50 г-дан ичга буюрилади, одатда бошқа воситалар билан бирга.

Узоқ муддат буюрилганида ичак фаолиятини бузилиши мумкин (метаболик бузилишлар билан бирга бўлган диареяни ривожланиши; ичак ферментлари фаолиятини пасайиши, йўғон ичак атонияси).

Ичга қабул қилиш учун – ёғда эрувчи моддалар (фосфор, бензол ва бошқалар), ҳамда эркак папортоники экстракти билан заҳарланиш, ҳомиладорлик (муддатидан илгари туғмаслиги учун), спастик қабзиятлар, ичак тутилиши, ўткир қорин синдроми, аппендецит ва бошқа қорин бўшлиғидаги яллиғланиш жараёнлари, ўткир иситмали ҳолатлар. Невроген ва эндокрин генезли қабзиятларда буюриш тавсия қилинмайди.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

5 йил