• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Сенадексин


Таблеткаларда, 0,25 г дан

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


А ва В сеннозидлар (кальций тузлари кўринишида).

Сенадексин турли спастик ва атоник қабзиятларда, шу жумладан йўғон ичак тонуси ва перистальтикасини сусайишига боғлиқ қабзиятларда қўлланади. Ич келишини тартибга солиш мақсадида геморройда, проктитда ва орқа тешик ёриқлари касалликларида тавсия этилади.

Сенадексин кечки овқатдан кейин одатда 1 таблеткадан ичилади. Таъсири сезилмаса бир неча кундан сўнг бир марталик дозасини 2-3 таблеткагача ошириш мумкин.

Препарат қабул қилингандан сўнг метеоризм, қоринда санчиқсимон оғриқ ва ич суриш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда дозасини камайтириш ёки даволашни тўхтатиш лозим бўлади. Узоқ вақт қўлланганда, айниқса катта дозаларда, электролитларни йўқолиши (асосан калий) альбуминурия, гематурия, ичак шиллиқ қаватида меланинни тўпланиши ва мускуллараро боғланишларни бузилиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Спастик колитда, кўричакда, ичакни бекилиб қолишида, cабаби ноаниқ қориндаги оғриқларда, сув ва электролит алмашинуви бузилишида, грижада, қорин бўшлиғи аъзоларини ўткир яллиғланиш касалликларида, перитонитда, циститда, меъда-ичак йўлидан ва бачадондан қон кетиши ҳолатларида қўлланилмайди.

Жигар ва буйрак касалликларида, ҳомиладорликда ва эмизикли даврида эҳтиёткорлик билан тавсия этилади. Баъзан сенадексин қабул қилинганда сийдикни ранги ўзгариши мумкин, буни клиник аҳамияти йўқ. Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Қуруқ, жойда сақлансин.

3 йил