• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Гутталакс


7,5 мг/1 мл томчилар флаконларда 15 ёки 30 мл дан. Флакон пробка-томизгич ва буралувчи қопқоқ билан ёпилган, йўриқномаси билан картон қутига жойланган

Рецептсиз

Томчи



Қўшимча маълумотлар


1 мл томчида фаол модда: Натрий пикосульфат - 7,5 мг, Ёрдамчи моддалар: натрий параоксибензоат, сорбитол 70% эритма, хлорид кислотаси 36%, тозаланган сув.

Атоник қабзият, ич келишини бошқариш (гемморой, проктит, анус ёриқлари). Хирургик операцияларга, инструментал ва рентгенологик текширувларга тайёрлаш.

Ичга, уйқудан олдин. Катталар – 10 томчи, оғир ва турғун қабзиятларда – 30 томчигача, 7 ёшдан ошган болалар учун бошланғич доза- 5-10 томчи. Олинган самарага қараб препарат дозаси кўпайтирилади ёки камайтирилади.

Диарея, абдоминал оғриқлар, сувсизланиш, сув-электролит балансини бузилиши, ҳолсизланиш, тиришишлар, қон босимининг пасайиши.

Натрий пикосульфат ёки препаратни бошқа таркибий қисмларига ўта сезувчанлик, ичак ўтказмаслиги, қисилган чурра, қорин бўшлиғи аъзоларини ўткир яллиғланиш касалликлари, перитонит, номаълум сабабли абдоминал оғриқлар, оғир дегидратация, меъда-ичак йўлларидан қон оқишлари, метроррагия, цистит, спастик қабзият, 4 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик (I уч ойлиги).

10 кундан кўп шифокор назоратисиз ҳар куни қўллаш мумкин эмас. Болаларга Гутталаксни фақат шифокор тавсияси бўйича буюриш керак.

Ёруғликдан ҳимояланган, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин. Музлатилмасин!

5 йил