• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Фортранс


Ҳар бир ўрамда 4 халтачадан

Рецептсиз

Кукун



Қўшимча маълумотлар


Оғирлиги 74 г. бўлган бир халтача сақлайди: Макроголь 4000 -64,00 г Натрий сульфат ангидриди -5,700 г Натрий бикарбонат -1,680 г Натрий хлор -1,460 г Калий хлор -0,750 г Содасимон сахарин -0,036 г Пассифлора асосида тайёрланган синтетик хушбўлаштирувчи мода -0,190 г

Эндоскопик ёки рентгенологик тадқиқот олиб бориш учун; ичак бўшлиғида жарроҳлик муолажаларини ўтказиш учун ичак бўшлиғини ювиш.

Препарат врач томонидан буюрилган ҳолда даволовчи шифокорингиз белгилаган тартибга риоя қилинг. Ҳар бир халтачанинг ичидаги дорини 1 литр сувда эритиш лозим. Одатда тайёрланаётган эритма ҳажми 3-4 литрни ташкил этади. Агар муолажалар эрталабга белгиланган бўлса, эритма кечқурун қабул қилинади. Эритмани кун давомида ҳам қабул қилиш мумкин, лекин бунда препаратни қабул қилишни муолажа қилишдан 3 соат илгари тугаллашни мўлжаллаш керак.

Қабул қилиш курсининг бошланишида баъзида кўнгил айниши ва қусиш ҳоллари қайд этилган, бироқ бу кейинги қабул қилишда йўқолган. Шунингдек, қорин шишиши аломатлари ҳам қайд этилган.

Беморнинг умумий ҳолати оғир бўлган ҳолларда, жумладан, организм сувсизланганда ёки юрак фаолияти сусайишининг сезиларли аломатларида; -ривожланган карциномали ёки шиллиқ қобиқнинг бузилишини келтириб чиқарувчи бошқа ҳар қандай ичак касалликлари билан оғриган беморларда; -ичак тиқилишининг юзага келишига мойиллиги бўлган беморларда; -препарат педиатрия амалиётида тадкик этилмагани сабабли уни болаларга қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёт чоралари. Соғлиғи кучсизлашган қари одамларга препаратни шифокор назорати остида қабул қилиш тавсия этилади.

Йўқ

Салқин, қуруқ, қуёш нурларидан ҳимояланган жойда сақлансин.

Ўрамида кўрсатилган