• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Софтовак


Ичга қабул қилиш учун кукун 100 г дан пластик флаконларда, оғзи полиэтилен билан ламинация қилинган алюмин фольга ҳимоя плёнкаси тортилган ва бураладиган пластик қопқоқ билан ёпилган. Тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома плёнка ва қопқоқ орасига ёки флакон билан бирга картон қутичага жойланади

Рецептсиз

Кукун



Қўшимча маълумотлар


100 г кукунда қуйидаги моддалар сақланади: Тухумсимонбаргли отқулоқ баргларининг қуруқ экстракти - 40 г; Ҳинд саноси баргларининг қуруқ экстракти - 15 г; Миробалан чебул меваларининг қуруқ экстракти - 10 г; Найсимон сано меваларининг қуруқ экстракти - 10 г; Ширинмия илдизининг қуруқ экстракти - 5 г; Юзбаргли наъматак гулларининг қуруқ экстракти - 5 г; Оддий укроп меваларининг қуруқ экстракти - 5 г; Укроп мойи - 1 г; Ёрдамчи моддалар: Натрий бензоати, сахароза.

Қабзият, геморройда, проктитда, анал ёриқларида ич келишини уйғунлаштириш.

Ичга. 1-2 чой қошиқдан (5-10 г) илиқ сув ёки шарбат билан ичилади, ёки 1/2 стакан илиқ сувда суюлтириб, суткада 1 марта кечасига.

Аллергик реакциялар. Препарат қабул қилингандан сўнг сийдик сариқ-жигарранг ёки қизил-пушти рангли бўлиб қолиши мумкин.

Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик, ичакнинг ўтказмаслиги, номаълум генезли қорин оғриқлари, қисилган чурра, қорин бўшлиғининг яллиғланиш касалликлари, перитонит, меъда-ичак ва бачадон қон кетишлари, цистит, сув-электролит алмашинувининг бузилиши, ҳомиладорлик, лактация, болалик ёши. Жигар ва/ёки буйрак касалликларида, бўшлиқларда ўтказилган операциялардан кейинги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Препаратни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди. Узоқ муддат, айниқса юқори дозаларда қўлланилганда, аҳлат билан электролитларни, асосан калийни йўқотилиши, альбуминурия, гематурия, кўнгил айнаши, қайт қилиш, диарея, сийдикни рангсизланиши, тери тошмаси, чарчоқлик бўлиши мумкин.

Препарат 30 С дан юқори бўлмаган, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил