• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Лиотон 1000 гель


Тубаларда 30 г ва 50 г дан гель

Рецептсиз

Гель



Қўшимча маълумотлар


100 г гель 100 000 ТБ да гепарин сақлайди. Бошқа компонентлари: Карбомер 940 -1,25 г Метил–п-гидроксибензоат - 0,12 г Пропил-п-гидроксибензоат -0,03 г Нероли мойи - 0,05 г Лаванда мойи -0,05 г Этил спирти - 30,00 мл Триэтаноламин -0,85 мг Тозаланган сув -100,00 г. гача

Гель ҳолидаги Лиотон 1000 гепарин асосидаги сиртга қўлланиладиган препарат бўлганлиги сабабли, у яллиғланиш ва жароҳатли ҳолатларда маҳаллий даволашда қўлланилади. Зарарланган юзага суртилганда шишга, коагуляцияга қарши ва анестезияловчи таъсир кўрсатади. Шу сабабли, Лиотон 1000 энг аввал варикоз касаллигини даволашда томир жарроҳлиги, ҳамда шикастлар ва лат ейишларни уйғунлашган ҳолда даволашда травматология соҳаларини ўз ичига олган кенг қўллаш доираси билан фарқланади. Препарат юқори умумий ва маҳаллий ўзлаштирилиши билан ажралиб туради.

Кунига 1-3 марта 3-10 см гелни терининг зарарланган соҳасига суртилади ва эҳтиёткорлик билан терига ишқаланади

Геморрагик симптомлар мавжуд бўлганда Лиотон 1000® гель билан даволашни пухта ўйлаб кўриш лозим. Сиртга қўлланиладиган препаратлар билан давомий даволанганда айрим ҳолларда гиперергик реакциялар ривожланиши мумкин

Препарат компонентларига маълум ўта сезгирлик

Лиотон 1000 ни қон кетишлари, ҳамда очиқ жароҳатлар, шиллиқ қаватлар ва йирингли жараёнлар мавжуд бўлган зарарланган соҳаларда қўллаш тавсия этилмайди. Геморрагик симптомлар мавжуд бўлганда Лиотон 1000® гель билан даволашни пухта ўйлаб кўриш лозим. Сиртга қўлланиладиган препаратлар билан давомий даволанганда айрим ҳолларда гиперергик реакциялар ривожланиши мумкин

150С дан 250С гача бўлган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин

5 йил