• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Проканазол


Бирламчи ўрами: 1 капсуладан (150 мг) алюмин фольга контур уясиз ўрамда (стрип). Истеъмолчилар ўрами: бир контур уясиз ўрам (стрип) картон қутида қўллаш йўриқномаси билан бирга.

Рецептсиз

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


Флуконазол - 150 мг Бошқа компонентлари: сувсиз лактоза, титан диоксиди. Капсула қобиғи: желатин, пунцовый бўёвчи, ботиш-сариғи бўёвчиси.

Криптококкоз, криптококк менингити ва уни ушбу инфекцияни бошқа жойланишларини ҳам қўшиб (шу жумладан ўпкалар, тери), нормал иммун жавоби бўлган беморларда ҳам ва иммуносупрессияни турли шакллари бўлган беморларда ҳам (шу жумладан СПИД ли беморларда, аъзолар кўчириб ўтказилишида); СПИДли беморларда криптококк инфекциясини олдини олиш учун препарат тутиб турувчи терапия сифатида ишлатилиши мумкин; - ёйилган кандидоз, кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясини бошқа шаклларини ҳам қўшиб (қорин пардаси, эндокард, кўзлар, нафас ва сийдик йўлларини инфекциялари). Даволаш хавфли ўсмалари бўлган беморларда, жадал даволаш бўлимларини беморларида, цитостатик ёки иммуносупрессив даволаш курси ўтаётган беморларда, ҳамда кандидоз ривожланишига мойиллиги бўлган бошқа омиллар борлигида ўтказилиши мумкин; - шиллиқ пардалар кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва томоқ, қизилўнгач, ноинвазив бронхўпка кандидозлари, кандидурия, тери ва шиллиқ пардалар кандидози, ҳамда тиш протезлари билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғини атрофик кандидози (даволаш иммун фаолияти нормал ёки пасайган беморларда ўтказилиши мумкин); СПИД беморларида орофарингеал кандидозни олдини олиш; - гинетал кандидоз: вагинал кандидоз (ўткир ва сурункали қайталанувчи); вагинал кандидоз қайталанишлари тез-тезлигини касайтириш мақсадида профилактик қўллаш (йилига 3 ва кўпроқ эпизодлар); кандидоз баланит; - хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғ инфекциясини олдини олиш, улар цитостатиклар билан химиотерапия ёки нур терапияси натижасида бундай инфекцияларга мойил бўладилар; - тери микозлари, оёқ панжалари, тана, чов соҳаси микозларини ҳам қўшиб; кепаксимон темиратки; онихомикоз; тери кандидози; - чуқур эндемик микозлар, кокцидиомикоз, паракокцидиомикозни ҳам қўшиб, иммунитети нормал бўлган беморлардаги споротрихоз ва гистоплазмоз.

Даволашни экиш ва бошқа лаборатория текширишларни натижаларини олингунича бошлаш мумкин. Бироқ кейинчалик препарат дозасини тўғирлаш керак. Суткалик доза микотик инфекцияни харктери ва оғирлигига боғлиқ. Даволашни клинико-лаборатор ремиссияга эришгунча давом эттириш керак, криптококк менингитда, қайталанувчи орофаренгиал кандидозда, СПИД беморларида препаратни тутиб турувчи дозаларда узоқ муддат қўллаш мумкин. Катталардаги криптококк менингит ва бошқа локализацияли криптококк инфекцияларда: Биринчи куни одатда 400 мг буюрилади, сўнгра эса даволаш 200-400 мг дозада суткада 1 марта давом эттирилади. Криптококк инфекцияларида даволашни давомийлиги микологик текшириш билан тасдиқланган клиник самарасига боғлиқ; криптококк менингитда у одатда камида 6-8 ҳафта давом этади. СПИД беморларида криптококк менингитини қайталанишини олдини олиш учун, бирламчи даволашни тўлиқ курси якунланганидан сўнг, флуконазол 200 мг/сут дозада узоқ вақт давомида буюрилади. Кандидемияда, диссеминирланган кандидозда ва бошқа инвазив кандидоз инфекцияларда: Доза одатда биринчи суткада 400 мг ни ташкил қилади, сўнгра эса – 200 мг дан. Клиник самараси етарли бўлмаганида препарат дозаси 400 мг/суткагача оширилиши мумкин. Даволашни давомийлиги клиник самарасига боғлиқ бўлади. Орофаренгиал кандидозда: Препарат одатда 50-100 мг дозада суткада 1 марта буюрилади; даволаш давомийлиги – 7-14 кун. Зарурату бўлганида, иммунитети яққол бузилган беморларда даволаш давомийроқ бўлиши мумкин. Тиш протезлари билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғини атрофик кандидозида: Флуконазол одатда 50 мг дан суткада 1 марта 14 кун давомида, протезга ишлов бериш учун маҳаллий антисептик воситалар билан бирга буюрилади. Кандидозни бошқа локализациясида (гинетал кандидоздан ташқари – қўллаш усулига қаранг), масалан, эзофагитда, бронхўпка ноинвазив шикастланишда, кандидурияда, тери ва шиллиқ пардалар кандидозида ва ҳакозоларда, самарали доза одатда 50-100 мг/суткани ташкил қилади, даволашни давомийлиги 14-30 кун. СПИД беморларида орофаренгиал кандидоз қайталанишларини олдини олиш учун, бирламчи даволашни тўлиқ курси якунланганидан кейин препарат 150 мг дан ҳафтада 1 марта буюрилиши мумкин. Вагинал кандидозда: Флуконазол 150 мг дозада бир марта ичга қабул қилинади. Вагинал кандидоз қайталанишлари тез-тезлигини пасайтириш учун препарат 150 мг дозада ойда 1 марта ишлатилиши мумкин. Даволашни давомийлиги шахсий белгиланади; у 4 дан то 12 ойгача бўлиши мумкин. Айрим беморларга тез-тезроқ қўллаш талаб қилиниши мумкин. Candida чақирган баланитда: Флуконазол ичга 150 мг дозада бир марта буюрилади. Иммунитети пасайган ва нур ва химиотерапиядан кейин нейтропения ривожланишини юқори хавфи бўлган пациентларда кандидозни олдини олиш учун, флуконазолни тавсия этилган дозаси, замубурғ инфекцияси ривожланиши хавфини даражасига қараб суткада бир марта 50-400 мг ни ташкил қилади. Кутилаётган яққол ёки узоқ муддат сақланаётган нейтропенияси бўлган пациентларда, масалан, суяк кўмиги кўчириб ўтказилган, препаратни суткада 1 марта 400 мг дан буюриш тавсия қилинади. Флуконазол кутилаётган нейтропения пайдо бўлишидан бир неча кун олдин буюрилади; нейтрофиллар сони 1000/мм3 дан кўпроққа ошганидан кейин даволаш яна 7 сутка давомида давом эттирилади. Тери микозларида, оёқ панжалари, чов соҳаси териси, микозларини ҳам қўшиб ва тери кандидозларида: Тавсия этиладиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ёки суткада 1 марта 50 мг ни ташкил қилади. Даволашни давомийлиги одатдаги ҳолларда 2-4 ҳафтани ташкил қилади, бироқ оёқ панжаларини микозида давомийлироқ даволаш талаб қилиниши мумкин (лекин 6 ҳафтадан кўп эмас). Кепаксимон темираткида: Тавсия этиладиган доза ҳафтада 1 марта икки ҳафта давомида 300 мг ни ташкил қилади. Айрим беморларга флуконазолни яна бир дозасини қабул қилиш талаб этилади (даволаш 3 ҳафтани ташкил қилади), бироқ қатор ҳолларда 300-400 мг препаратни бир марта қабул қилиш етарли бўлади. Даволашни альтернатив схемаси препаратни суткада бир марта 50 мг дан 2-4 ҳафта давомида қўллашдир. Онихомикозда: Тавсия қилинадиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ташкил қилади. Даволашни шикастланган тирноқни соғига тўлиқ алмашгунича давом эттириш керак. Қўллар ва оёқ панжаларини бармоқларида тирноқларни қайта ўсиши учун нормада мос равишда 3-6 ой ва 6-12 ой талаб қилинади. Чуқур эндемик микозларда: Препаратни 200-400 мг/сутка дозада 2 йилгача қўллаш талаб қилиниши мумкин. Даволашни давомийлиги шахсий белгиланади; у кокцидиомикозда 11-24 ойни; паракокцидиомикозда 2-17 ойни; споротрихозда 1-16 ойни; гистоплазмозда 3-17 ойни ташкил қилиши мумкин. Болаларда: Катталардаги ўхшаш инфекциялардаги каби, даволашни давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ бўлади. Препарат ҳар куни суткада 1 марта қўлланади. Бир ойлик ва ортиқ ёшдаги болаларга: Қўйидаги дозалаш тартиби тавсия қилинади: Шиллиқ пардаларни кандидозида флуконазолни тавсия этиладиган дозаси 3 мг/кг/сут. Доимий мувозанат концентрациясига тезроқ эришиш мақсадида биринчи куни 6 мг/кг зарб доза буюрилиши мумкин. Ёйилган кандидоз ёки криптококк инфекциясини даволаш учун тавсия этиладиган доза касалликни оғирлигига қараб 6-12 мг/кг/сут ни ташкил қилади. Иммунитети пасайган болалардаги замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, цитотоксик химиотерапия ёки нур терапия натижасида пайдо бўладиган нейтропения билан боғлиқ бўлган, инфекцияни ривожланишини хавфи, нейтропенияни яққоллиги ва давомийлигига қараб, препарат 3-12 мг/кг/сут дан буюрилади (катталар учун дозалаш тартибига қаранг). Болалар учун максимал суткалик доза суткада 400 мг дан ошмаслиги керак. Буйраклар фаолияти бузилган болаларда: Буйрак етишмовчилигини яққоллиги даражасига мос равишда препаратни суткалик дозасини камайтириш керак (катталар учун бўлган пропорционал боғлиқликда). Бир ойликдан кичик болаларда: Флуконазол секин чиқарилади. Ҳаётининг биринчи 2 ҳафтасида препарат юқорироқ ёшдаги болалардаги доза (мг/кг да) буюрилади, бироқ 72 соатлик интервал билан юборилади. Максимал доза ҳаётининг биринчи 2 ҳафтасидаги болалар учун 12 мг/кг ҳар 72 соатда ва ҳаётини 2-4 ҳафтасидаги болалар учун 12 мг/кг ҳар 48 соатда ошмаслиги керак. Кекса ёшдаги беморларда: Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлмаганида препаратни одатдаги дозалаш тартибига риоя қилиш керак. Буйраклар етишмовчилиги бўлган беморларда (креатинин клиренси 50 мл/мин дан кам) дозалаш тартиби қуйида кўрсатилганидек тўғриланиши керак. Буйраклар фаолияти бузилган беморларда препаратни қўллаш. Флуконазол асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. У бир марта қабул қилинганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Буйраклар фаолияти бузилган беморларга препарат қайта буюрилганида, аввал 50 мг дан то 400 мг гача бўлган зарб дозани юбориш керак. Тутиб турувчи дозалар ташкил қилади: Креатинин клиренси (КК) 50 мл/мин дан ортиқ – тавсия этилган дозани 100%; КК 11 дан 50 мл/мин гача бўлганида тавсия қилинган дозани 50% қўлланади; мунтазам ўтказиладиган гемодиализда гемодиализни ҳар бир сеансидан сўнг одатдаги суткалик доза буюрилади.

Флуконазол одатда яхши ўзлаштирилади, жигар, буйраклар фаолиятини бузилиши, қон манзарасини бузилиши каби оғир ножўя таъсирлари асосан оғир йўлдош касалликлари бўлган пациентларда кузатилган (СПИД, хавфли ўсмалар). -Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: Кўнгил айнаши, қусиш, диарея, меъда оғриғи. -Жигар томонидан: Гипербилирубинемия, аланинаминотранс-феразалар, аспартатаминотрансферазалар, ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши, жигар фаолиятини бузилиши, сариқлик, гепатоцеллюляр некроз. -Нерв тизими томонидан: Бош оғриғи, тиришишлар, бош айланиши, таъм сезишни бузилиши. -Қон яратиш аъзолари томонидан: Лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз. -Аллергик реакциялар: Тери тошмаси, хавфли экссудатив эритема (Стивен-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактоид реакциялар. -Бошқалар: Буйраклар фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

Терфенадин, астемизол ва цизаприд билан бир вақтда қўллаш. Препаратга ёки структураси бўйича азолларга яқин бирикмаларига нисбатан юқори сезувчанлик.

Камдан-кам ҳолларда флуконазолни қўллаш жигарни токсик ўзгаришлари билан бирга кечган, шу жумладан ўлим билан якунланган, асосан жиддий йўлдош касалликлари бўлган беморларда. Флуконазол билан боғлиқ бўлган гепатотоксик самаралар ҳолида, уларни умумий суткалик доза, даволашни давомийлиги, беморни жинси ва ёшига боғлиқлиги аниқланмаган. Флуконазолни гепатотоксик таъсири одатда қайтувчи бўлган: уни белгилари препарат бекор қилинганидан кейин йўқолган. Флуконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган жигарни шикастланишини клиник белгилари пайдо бўлганида, препарат билан даволашни тўхтатиш керак. СПИД ли беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакциялари ривожланшига мойилроқдирлар. Юза замбуруғ инфекцияси бўлган беморларда тошмалар ривожланган ҳолда ва у аниқ флуконазол билан боғлиқ деб баҳоланганида, препаратни бекор қилиш керак. Инвазив/тизимли замбуруғ инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида, уларни синчиклаб кузатиш керак ва буллёз ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак. Азол қаторини айрим препаратлари, шу жумладан флуконазол электрокардиограммада QT интервалини узайтириши мумкинлиги муносабати билан, қуйидаги йўлдош касалликлари бўлган пациентларга флуконазол буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак: QT интервали узайишини туғма ва орттирилган шакллари; кардиомиопатия, айниқса юрак етишмовчилиги бўлганидаги; синус брадикардияси; симптоматик аритмиялар; гипокалиемия, гипомагниемия, гипокальциемия каби электролит балансини бузилиши; ҳамда цитохром Р450 тизими томонидан метаболланадиган препаратлар билан флуконазолни бир вақтда қабул қилиш («Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири» бўлимига қаранг). Болаларда флуконазол қўллашни хавфсизлигини тасдиқловчи кўп сонли маълумотлар бўлишига қарамасдан, ҳозирги вақтда 16 ёшдан кичик болалардаги вагинал кандидозда препаратни қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Шунинг учун, 16 ёшдан кичик болаларда вагинал кандидоз кўрсатгичида флуконазолни буюриш тавсия қилинмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даврида. Ҳомиладорларда препаратни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, замбуруғ инфекциясини оғир ёки ҳаёт учун хавфли шаклларидан ташқари, агарда кутилаётган самара ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлганида. Флуконазол кўкрак сутида плазмада бўлган концентрациясидаги каби бўлади, шунинг учун уни лактация даврида буюриш тавсия қилинмайди.

Қуруқ жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил